Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Келажак «Бавария»си ва унинг қаҳрамонлари

Баҳо:
+1 | -

Фахрийлар кетганидан кейин «қизиллар» кимларнинг қўлида қолади.

«Бавария» ўтмишда ҳам бугунги кунда ҳам дунёнинг энг кучли жамоалари қаторида қолмоқда, аммо келажак сўроқ остида. Умуман олганда келажакдан шубҳаланиш керакми? Барча кўрсаткичларга қарайдиган бўлсак, немис гранди катта потенциалга эга бўлган бир нечта иқтидорли футболчилар билан шартнома имзолаган.

Хоҳлайсизми-йўқми, Томас Мюллер ва Мануэл Нойер энди ёш эмас, демак, улар яна ўн йил жамоада қолиб, чемпион бўлишилмайди. Келинг келажакдаги «Бавария»да уларнинг ўрнини ким эгаллашини кўриб чиқамиз.

Альфонсо Девис

Альфонсо Девис ҳеч кимга бегона эмас у аллақачон икки бор Бундеслига чемпионлигини қўлга киритган. У атиги 20 ёшда! У аллақачон ўз ёшида бундай муваффақиятни ҳатто орзу ҳам қилмаган Алабадан ўтиб кетган. Яқинда канадалик футболчи «Бавария» билан шартномасини 2025 йилгача узайтирди, демак, у Бундеслиганинг яна кўплаб совринларини ютиш имкониятига эга.

Тезкор Девис жамоанинг чап қанотдаги асосий қуролидир. Ҳа, ҳимояда у ҳали ҳам баъзи шериклари сингари ишончли ўйин кўрсатмайди, лекин у ёш ва ўсиб бормоқда. Сўнгги мавсумда у айнан ҳимояга кўпроқ урғуни қаратди. Ўтган мавсумда ҳужумда фаол бўлгани ҳамманинг ёдида бўлса керак.

Жамол Мусиала

Доимо тилга олинадиган яна бир истеъдод Жамол Мусиала Девисдан икки ёш кичик. У «Бавария» тарихидаги энг ёш гол муаллифи. Мусиала ажойиб имкониятларга эга, яна кўплаб рекордларни янгилашга қодир футболчи.

Ёшига қарамай, «Штутгарт»дан келган ярим ҳимоячи келаси мавсумда асосий таркиб футболчисига айланишга умид қилмоқда. Ханси Флик шундай бўлишига амин, унинг фикрига кўра, Мусиала билан кураша оладиган бирон бир ҳимоячи йўқ. Германияда кўп одамлар унинг «Волфсбург» дарвозасига урган мўъжизавий голидан ҳайратда қолишганини ҳали ҳам таъкидлаб келишмоқда.

Дайо Упамекано

Дайо Упамекано «Бавария»га ўтган ёзда ўтиши керак эди, лекин энди у бой берилган имкониятларини тезда қайтиб олиши зарур бўлади. У марказий ҳимоячи бўлишига қарамай, йирик гавдасига нисбатан жуда тез ҳаракат қилади. Унинг ёрдами билан «РБ Лейпциг» бу мавсумда Бундеслигадаги энг кучли ҳимояси билан мақтана олди.

Ҳужум борасода «қизиллар»да ҳеч қандай муаммо йўқ, аммо ҳимояни кучайтиришса зарар қилмайди. Дацо Упамекано 22 ёшда, аммо у энг юқори савияда ўйнашга қодирлигини исботлаб, беш мавсумни Германияда ўтказди. Франция терма жамоасининг аъзоси 20 марта Чемпионлар Лигасига ўйинларида иштирок этишга улгурди. Ярим финалда бир марта ўйнади. Унинг жамоасига совринлар ютишга озгина қолганда қоқиларди. Энди унда бу билан муаммо бўлмаслиги керак. У орзулари ушалиши мумкин бўлган клубга ўтди.

Крис Ричардс

«Бавария» нинг яна бир ҳимоячиси «Хоффенхайм»да маҳоратини «чархлаяпти», аммо у Мюнхенга асосий таркиб футболчиси сифатида қайтишга тайёр. Ва бу мавсумда у ҳам чемпионлик медалидан умидвор, умуман олганда ижарага берилишида олдин чемпионат етакчиси таркибида ўйнашга муваффақ бўлган.

«Хоффенхайм»да Ричардс асосий таркиб футболчисига айланди. У Себастян Хёнесс билан ишлашни яхши кўради, бир вақтлар унга «Бавария» ёшлар жамоасида очилишига ёрдам берган.

Ричардс АҚШ терма жамоаси таркида ҳаракат қилади. У термага қўшилгандан кейин биргина учрашувни ўтказиб юборган.

Тиаго Дантас

Чаққон, эпчил Тиаго Дантас Мюнхенда етти марта чемпионлик унвонини, тўрт бор Германия кубогини ва Чемпионлар Лигаси олтин медалини ютган «Ливерпуль»даги адашига ўхшаб кетади. Агар ҳаммаси режага мувофиқ бўлса (Дантас ҳали ҳам «Бенфика»дан ижарада), у таққослашлар асоссиз бекорга эмаслигини исботлайди.

Танги Ньянзу

«Мен етакчи бўлишни хоҳлайман», бу Танги Ньянзунинг 2020 йилда ПСЖдан «Бавария» га ўтганидан кейин айтган биринчи гапи. 17 ёшли болакайнинг баландпарвоз сўзлари, аммо Тангининг сўзларини инкор этиш мумкин эмас, у ҳар доим ўзига ишонган.

Ажабланарлиси шундаки, Ньянзу ҳам чемпион бўлиши мумкин, чунки у аллақачон «Бавария» сафида майдонга тушган. У асосийга чиқиш учун ҳали ёш, аммо ватандоши Упамекано ёрдамида тезда янги лигага кўникиб, келажакдаги «Бавария»нинг ажралмас қисмига айланишига умид қилмоқда. Бекорга ПСЖнинг ёрдамчи мураббийи уни «буюк талант»,деб атамаган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:36, 24.05.2021.
Ўқилди: 5062 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.