"Наполи" президенти Серхио Консейсао ва Кристиан Галтье билан музокараларни рад этди. Бошлиқ чет эллик мутахассисларга қизиқмайди. Клубни италиялик мураббий бошқаради.
"Консейсао менинг рўйхатимда йўқ. У яхши йигит, аммо жамоамизга фақат италиялик мураббий керак", - деб тушунтирди Де Лаурентис.
"Наполи" олдинроқ Женнаро Гаттузо билан хайрлашган эди. Клуб А Серияда бешинчи ўринни эгаллади.