Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Агуэро кетганидан сўнг 10-рақам кимга қолади

Баҳо:
+ | -1

Серхио Агуэро «Манчестер Сити»ни тарк этади. Аргентиналик футболчи «шаҳарликлар» билан сўнгги учрашувини - 29 май куни бўлиб ўтадиган «Челси»га қарши Чемпионлар Лигаси финалида ўтказади.

Айни пайтда Агуэро ўзининг 10-рақамини кимга қолдиришни хоҳлаши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Менимча, 10-рақамни Филь Фоденга бериш керак. Шунчаки Кевин де Брюйне 17-рақамдан бошқа клубларда ҳам фойдаланган ва у буни ўзгартирмайди деб ўйлайман. Фильда ҳам жуда ажойиб фазилатлар бор», - дейди аргентиналик ҳужумчи.

Серхио Агуэронинг навбатдаги клуби «Барселона» бўлиши кутилмоқда. Хосеп Гвардиоланинг айтишича, ҳужумчи каталонияликлар билан шартнома имзолашга яқин турибди.

Манба: Manchester Evening News
Киритилди: 21:16, 26.05.2021.
Ўқилди: 11285 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик