"Лацио" бош мураббийи Симоне Инзаги шартномани узайтиришга рози бўлди, деб хабар берди италиялик журналист Жанлука Ди Мартцио. Шартнома 2024-йилгача ҳисоблаб чиқилади. Манбанинг хабарига кўра, келишувга мутахассиснинг клуб президенти Клаудио Лотито билан учрашувида эришилган.
Аввалроқ, Инзаги Антонио Контенинг кетиши муносабати билан "Интер" бош мураббийи лавозимига номзодлар қаторига киритилган эди. Якунланган мавсумда "Лацио" Италия чемпионатида олтинчи ўринни эгаллади.