"Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиола ушбу ёзда бошқа клубга кетмоқчи эмас.
Журналист Фабризио Романонинг хабарига кўра, испаниялик мутахассис "Манчестер Сити"дан кетмоқчи эмас. Жамоа шанба куни Чемпионлар Лигасини ютган тақдирда ҳам у клубда қолади.
Гвардиола "Манчестер Сити" раҳбарияти билан аллақачон келаси мавсум учун трансфер ишларини режалаштириш билан шуғулланмоқда.
Аввалроқ, «Барселона» президенти Хоан Лапорта ЕЧЛ финалидан кейин Гвардиола билан боғланиши ва унга Каталония клубига қайтиши таклиф қилиши ҳақида маълумотлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Гвардиола «шаҳарликлар» билан шартномасини 2023 йилга қадар узайтирди. Унинг Англия клуби билан шартнома бандида ёзилшича, ҳамкорликни яна бир мавсумга узайтириш ҳам мумкин.