Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Европа лигаси. Ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси ва мавсум рамзий терма жамоаси аниқланди

Баҳо:
+ | -

«Вильярреал» ярим ярим ҳимоячиси Этьен Капу Европа Лигаси финал учрашуви якуни бўйича ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

«Манчестер Юнайтед»га қарши кечган ўйинда (1:1, пенальтилар серияси 11:10) франциялик футболчи узатмаларининг 81 фоизини аниқ амалга оширди.

Ушбу ном учун қуйидаги футболчилар ҳам кураш олиб борганди:

Эдинсон Кавани («Манчестер Юнайтед») — 1 та гол;
Скотт Мактоминай («Манчестер Юнайтед») — 83% узатмалар аниқлиги ва 1 та ассист;
Херард Морено («Вильярреал») — 1 та гол.

Шунингдек, УЕФА мавсумнинг рамзий (фентези) терма жамоасини ҳам эълон қилди. Ундан чемпион «Вильярреал»нинг уч нафар ўйинчиси ўрин олди.

Дарвозабон: Пау Лопес («Рома»);

Ҳимоячилар: Мэтт Доэрти («Тоттенҳэм»), Хуан Фойт («Вильярреал»,), Рауль Альбиоль («Вильярреал»), Борна Баришич («Рейнжерс»);

Ярим ҳимоячилар: Леон Бэйли («Байер»), Магнус Эйкрем («Молде»), Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»), Николя Пепе («Арсенал»),

Ҳужумчилар: Борха Майораль («Рома»), Херард Морено («Вильярреал»).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:27, 27.05.2021.
Ўқилди: 3270 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.