«Атлетико» дарвозабони Ян Облак Ла Лигада май ойининг энг яхшиси деб топилди.
Словениялик ортда қолаётган ойда 5 ўйинда иштирок этди ва 18 бор сейвни амалга оширди. Шунингдек, икки баҳсда дарвозасидан тўп олиб чиқмади. Улардан бири «Барселона»га қарши ўйин (0:0). Облак «Атлетико» чемпион бўлиши учун катта ҳис қўшди.