"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри яқин кунларда клуб раҳбарияти билан учрашиб, трансфер режаларини муҳокама қилади.
Calciomercato хабарига кўра, Аллегри ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. Маълумотларга кўра бу борада идеал номзод - "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Пол Погба.
Шу билан бир қаторда "Барселона"дан Миралем Пьянич иккинчи вариант бўлиб турибди. Олдинроқ, Пьянич "Юве"га қайтишни истаётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди