Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

АПЛ: «Юнайтед» «Сити»га етиб олди ва бошқа натижалар

Баҳо:
+5 | -
ФОТО: Reuters

Ҳозиргина АПЛда навбатдаги, 23-турнинг беш учрашуви якунланди. Турнинг энг эътиборли натижаси «Эвертон»нинг турнир пешқадами устидан қозонган ғалабаси бўлди, дейиш мумкин.

Учрашувда киритилган ягона гол ўйин тақдирин ҳал қилди. Голли тўп узатишни жамоага ижара асосида келиб қўшилган АҚШлик ҳужумчи Лендон Донован бўлди.

Ушбу натижа ўз майдонида иккита пенальтини аниқ амалга оширган бошқа бир Манчестер жамоасига қўл келди. Фергюсон шогирдлари энди очколар бўйича ҳамшаҳарларига етиб олдилар.

«Челси»нинг Уэльсда дуранг ўйнаганини ҳам эътироф этиш жоиз. Лондонликлар бутун ўйин давомида ҳисобда орқада бордилар. Ўйин тугашига уч дақиқа қолган эса, Эшли Коул майдондан четлатилди. Шундай бўлса-да, меҳмонлар ҳисобни тенглаштира олдилар — 1:1. Қизиғи, Виллаш-Боаш шогирдларида ўзига хос сериялар давом этяпти. Жамоа учта кетма кет дуранг ўйнагач, уч маротаба қаторасига ғалаба қозонганди. Энди эса яна дуранглар серияси бошланди — «Челси» ўтган турда ҳам «Норвич» билан дуранг ўйнаганди.

Ўтган ҳафтани кўтаринки руҳда ўтказган «Ливерпуль» сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Реднапп шогирдлари Бэйлнинг дубли эвазига навбатдаги уч очкони қўлга киритди ва «Челси» билан орадаги фарқни еттитага етказиб олди. Бир пайтлар Виллаш Боаш етти очкони ҳеч нарса эмаслигини айтганди. Ўшанда у чемпионлик пойгаси ҳақида гапирганди. Энди эса...

ВУЛВЕРҲЭМПТОН — ЛИВЕРПУЛЬ 0:3 (0:0)
Голлар: Кэрролл (53), Беллами (61), Кюйт (78).

ТОТТЕНҲЭМ— УИГАН 3:1 (2:0)
Голлар: Бэйл (29, 64), Модрич (34), — Макартур (81).

СУОНСИ — ЧЕЛСИ 1:1 (1:0)
Голлар: Синклэйр (40) — Босингва (90+3).
Четлатиш: Э.Коул (86).

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД — СТОК СИТИ 2:0 (1:0)
Голлар: Эрнандес (38, пенальтидан), Бербатов (53, пенальтидан).

ЭВЕРТОН — МАНЧЕСТЕР СИТИ 1:0 (0:0)
Гол: Гибсон (60)

Манба: www.stadion.uz.

Қизиқ факт: "Сити" дарвозасига голни яқиндагина "Юнайтед" таркибидан "Эвертон"га қўшилган Гибсон киритди.

Эврика!

Балки "Реал"га етиб ололмаётган "Барселона" ҳам, ўзаро ўйинлар кифоя қилмаслигини сезиб, кучли футболчиларини "Реал"нинг навбатдаги ўйинлардаги раиқбларига ижарага бериш керакдир :)

P.S. Уэйн Руни (@WayneRooney) твиттеридан: Yeeeeeeesssssssss gibbo. Love u kid.

Киритилди: 03:02, 01.02.2012.
Ўқилди: 14294 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.