Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

ПСЖ президенти Мбаппенинг келажаги борасида баёнот берди

Баҳо:
+1 | -

"ПСЖ" президенти Носсир ал-Ҳелайфий ҳужумчи Килиан Мбаппенинг келажаги борасида баёнот берди.

"Очиғини айтаман: Килиан Парижда қолади. Биз уни ҳеч қачон сотмаймиз. У клубни бепул ҳам тарк этмайди. Мен ОАВ учун икир-чикирларни ҳеч қачон ошкор қилмайман. Фақат шуни айтишим мумкинки, музокаралар яхши давом этмоқда. Килиан билан бир тўхтамга кела оламиз, деб ўйлайман.

Бу Париж, бу унинг юрти. У нафақат футболчи бўлишни, балки Лига 1, ўз мамлакати ва ўз пойтахтини олға суришни истайди. У ажойиб йигит ва ажойиб спортчи. У ҳозирги кундаги энг яхши ўйинчилардан бири. Келажакда у бир нечта "Олтин тўп"ни қўлга киритади. Бунга 100% ишончим комил.

Биз билан келишувни узайтириш учун ундан барча нарса мавжуд. У қаерга кетади? Ҳозир қайси клуб амбиция, лойиҳа борасида "ПСЖ" билан тенглаша олади?" - деди Ал-Ҳелайфий.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг "ПСЖ" билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади. Ҳозирча томонлар уни узайтириш борасида келиша олишмади.

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 09:32, 07.06.2021.
Ўқилди: 5365 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик