Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Жозе Моуриньо Евро—2020нинг асосий фаворити қайси терма жамоа эканини айтди

Баҳо:
+ | -

«Рома» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Франция терма жамоасининг Евро—2020даги имкониятларини баҳолади.

"Жамоангизда Мбаппедек футболчи бўлса, ғалаба қозонмаслик мумкин эмас. Килиан ўйинларни ютадиган ва рақибларни қўрқита оладиган футболчилардан бири.

Мбаппе барчага Лионель Месси ва Криштиану Роналду кетганидан сўнг дунёнинг энг яхши футболчиси айнан у бўлишини исботлашга уриняпти.

Дидье Дешам нима хоҳлаётганини билади. Франция амалдаги Жаҳон чемпиони. Ундан ташқари 2016 йилги Евро мусобақаси финалчиси ҳам. Финалдан олдинги ҳар қандай босқичда иштирокини тўхтатиш улар учун муваффақиятсизлик бўлади, деб ўйлайман. Дешам нима ёзилаётгани ва нима айтилаётганига эътибор қилмайди. Шунчаки у нима хоҳлаётганини билади. Дидьенинг қатъий принциплари бор. Ҳар бир футболчи уни ҳурмат қилиши керак. Агар шундай қилмаса, у таркибда бўлмайди.

Футболчилар мураббий истагандек ҳаракат қилса, жамоа жуда кучли бўлади. Мен бу жамоанинг кучсиз томонларини кўрмаяпман. Мусобақада ғалаба қозониши мумкин бўлган жамоани кўрсатиш керак бўлса, ҳеч иккиланмасдан Францияни кўрсатган бўлардим. Уларда ажойиб таркиб шаклланган.

Франция Еврони ютиши керак. Ундай бўлмаса, мусобақа омадсиз кечган бўлади", — деди Жозе Моуриньо.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:38, 07.06.2021.
Ўқилди: 8961 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.