Кириш Регистрация
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция

"Мирандес" "эртаги" тугади

Баҳо:
+ | -

Кеча, (бир ухлаб тургандан кейин, кеча ҳисобланади-да, тўғрими :)) Испания кубоги ярим финалининг бир учрашуви бўлиб ўтди. Ўзига хос сенсация яратиб, ярим финалгача етиб борган “Мирандес” клуби ўз майдонида “Атлетик”ни қабул қилди. 
Бу сафар “эртак” ўхшамади. Меҳмонларнинг етакчи ҳужумчиси Льоренте биринчи таймдаёқ икки гол киритиб, меҳмонлар учун қулай ҳисобни юзага келтирди. Майдон эгалари сўнгги дақиқада ҳисобни қисқартирдилар холос. Лекин сафардаги ўйинда ижобий натижага эришиш учун бу гол етарли бўлмаса керак.
Бугун ярим финалнинг яна бир ўйини (бир ухлаб турмаганимиздан кейин, бугун бўлади-да, тўғрими :)) бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан тунги соат 01.00 да “Барселона” “Месталья”да меҳмон бўлади.

МИРАНДЕС – АТЛЕТИК – 1:2

Голлар: Льоренте (18), Льоренте (27), –Ламбарри (90).
Огоҳлантиришлар: Р.Гарсия (45), Итурраспе (56), Хави Мартинес (61), Корраль (67), Давид Лопес (77), Мухика (85),Иньиго Перес (88).

Узоқ вақт жароҳатини даволаган Льоренте ажойиб спорт формасига кирган кўринади. У "Реал"га қарши ўйинда ҳисобни очганди. Кейинги турда хет-трик қайд этди. Кеча эса дубл муафллифига айланди. Ҳужумчи сўнгги тўрт ўйинда 8 гол киритди. Ажойиб кўрсаткич. 

Киритилди: 10:52, 01.02.2012.
Ўқилди: 16490 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.