Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Англия ҳар доим катта номларга эга бўлган, бироқ катта натижаларга эмас

Баҳо:
+ | -

Англиия терма жамоаси 1966-йилда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган, аммо Европа чемпионатида ҳеч қачон ғалаба қозона олмаган. Инглизлар ҳар бир турнирларда фаворит мақомига эга бўлиб келган, аммо амалда натижалар йўқ.

Англияликларнинг Европа чемпионатларида энг яхши натижаларни 1968 ва 1996 йилларда қайд этган. Мазкур йилларда инглизлар учинчи ўринни эгаллаган. Греция, Чехия, Дания каби терма жамоалар чемпион бўлган, аммо футбол ватани бўлмиш Англияга бу совринни қўлга киритиш ҳозирча орзу бўлиб қолмоқда.

Саралаш гуруҳидаги рақиблар: Чехия, Косово, Болгария, Черногория.

Гарет Саутгейт жамоаси ўз мухлисларини асабийлаштирмади ва Евро-2020га тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишда қийинчиликга дуч келмади. Саралаш гуруҳида инглизлар 8 учрашувнинг 7тасида ғалаба қозониб, 37 та гол уришди. Англиянинг ягона мағлубияти Чехияга қарши сафар ўйинида бўлиб ўтди, Бу ўйинни ушбу гуруҳдаги «финал» бўлди десак адашмаган бўламиз. Қолган еттита учрашувда «Уч шерлар» рақиблари дарвозасига камида 4та гол урди. Англия терма жамоаси юқори даражадаги терма жамоага муносиб бўлгани учун жуда ишончли тарзда саралашдан ўтди.

Евро-2020 гуруҳидаги рақиблар: Чехия, Хорватия, Шотландия.

Англияликлар Евро-2020 саралаш босқичида Чехия термаси билан ўйнади (5: 0; 1: 2) ва энди улар финал турнирида ҳам ўзаро баҳс олиб боради.
- Шотландия ва Англия терма жамоалари ўртасидаги рақобат - жаҳон футболидаги миллий жамоалар даражасидаги энг қадимий кураш ҳисобланади. Инглизлар ва шотландлар ўртасидаги биринчи ўйин 1872 йилда бўлиб ўтган ва уларнинг Евро-2020даги учрашуви тарихдаги 116-учрашув бўлиши керак (миллий терма жамоалар учун рекорд).

Англия худди 1996 йилдагидек Европа чемпионатида Шотландия билан «Уэмбли» да учрашади. Ўшанда "уч шерлар" 2-0 ҳислбида ғалаба қозонди.

Бундан аввалги йирик турнир ЖЧ-2018да инглизлар «Лужники» да бўлиб ўтган ўйинда қўшимча дақиқаларда Хорватияга 2: 1 ҳисобида мағлуб бўлиб, финал йўлланмасидан қуруқ қолди.
Англиянинг Евро-2020 учун қайдномаси:

Дарвозабонлар: Дин Хендерсон («Манчестер Юнайтед»), Сэм Джонстон («Вест Бромвич»), Джордан Пикфорд («Эвертон»).

Ҳимоячилар: Бен Чилуэлл («Челси»), Конор Коуди («Вулверхэмптон»), Рис Джеймс («Челси»), Харри Магуайр («Манчестер Юнайтед»), Тайрон Мингс («Астон Вилла»), Люк Шоу («Манчестер Юнайтед»), Джон Стоунз («Манчестер Сити»), Киран Триппьер («Атлетико»), Кайл Уокер («Манчестер Сити»), Бен Уайт («Брайтон»).

Ярим ҳимоячилар: Джуд Беллингхэм («Боруссия» Дортмунд), Джордан Хендерсон («Ливерпуль»), Мэйсон Маунт («Челси»), Кельвин Филлипс («Лидс»), Деклан Райс («Вест Хэм»), Фил Фоден («Манчестер Сити»), Джек Грилиш («Астон Вилла»), Букайо Сака («Арсенал»), Джейдон Санчо («Боруссия» Дортмунд).

Ҳужумчилар: Доминик Калверт-Льюин («Эвертон»), Харри Кейн («Тоттенхэм»), Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед»), Рахим Стерлинг («Манчестер Сити»).

Мураббий: Гарет Саутгейт (Англия).

Англия Евро-2020даги жамоалар орасида қиймати бўйича энг қиммат терма жамоа ҳисобланади. Ушбу жамоанинг умумий қиймати 1,25 миллиард евро қийматга эга.
Шу билан биргаликда, Саутгейт жамоаси Европа иштирок этаётган жамоалар орасида энг ёш таркиблардан бии ҳисобланади. Ушбу жамоанинг ўртача ёши 25,3 ёш ҳисобланади. Бу кўрсаткич бўйича фақатгина Туркия улардан яхшироқ.

Ушбу терма жамоанинг сардори ва ҳужумдаги етакчиси Харри Кейн ҳисобланади. У бу мавсум 23 та гол ва 14 та голли узатма билан Премьер-Лигада энг яхши кўрсаткични қайд этди. Унинг ўйини кўп жиҳатдан терма жамоа натижаларида катта аҳамиятга эга.

 

Манба: sports.ru
Киритилди: 18:22, 08.06.2021.
Ўқилди: 3223 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.