Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия - Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Енгил атлетикачимиз Токио-2020 нормативини бажарди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Аҳамиятлиси, бугун унда иштирок этган юртдошимиз Суҳроб Хўжаев Токио-2020 нормативини бажаришга муваффақ бўлди.

Босқон улоқтириш бўйича иштирок этаётган вакилимиз мусобақада 77.57 метр натижа қайд этишга муваффақ бўлди. Бу эса Токио-2020 нормативидан 7 сантиметрга яхшироқ кўрсаткичдир.

Аҳамиятлиси, ушбу натижа билан вакилимиз жорий мавсум бўйича қитъа етакчилигини мустаҳкамлади. Хўжаев қатарлик Осиё ўйинлари ғолибини 3 метрдан яхшироқ кўрсатгичга орта қолдирмоқда.

Шу тариқа, енгил атлетика бўйича Токио-2020 нормативини бажарган вакилларимиз сони 3 нафарга етди. Бунгача баландликка сакраш бўйича Светлана Радзивил ва Сафина Саъдуллаева бу борадаги вазифани уддалашган эди.

Манба: @OlympicUz
Киритилди: 19:51, 08.06.2021.
Ўқилди: 2611 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик