Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Жек Грилиш ҳақида нималарни биласиз?

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси аъзоси ва "Астон Вилла" клуби футболчиси Жек Грилиш болалигидан бошлаб Ирланд маданияти ва футбол муҳитида улғайган. Унинг учун муҳим лаҳзалар яқинлашмоқда. Грилишда қитъанинг энг нуфузли мусобақасида ўзини кўрсатиш имконияти мавжуд.

Агарда бир пайтлар у Англия эмас, балки Ирландия термасини танлаганида ҳозир ЕВРОни ўтказиб юбораётган бўлар эди. Кўплаб футбол мутахассислари ушбу нуфузли чемпионатда айнан Грилишнинг порлашига ишонч билдирмоқдалар. Кўпчилик уни бу борада 1990 йил Италияда ўтказилган Европа чемпионатида ёриб чиққан ўз даврининг ёрқин юлдузи, Англия термаси аъзоси – Пол Жон Гаскойнга қиёслашган. Албатта, Англия терма жамоасининг энг муҳим чизиғидан бирида тўп сураётган 25 ёшли футболчи рақиблар учун ҳақиқий бош оғриқ бўлиши, катта эҳтимол.

Олти ёшлигидаёқ "Астон Вилла" болалар академиясига олинган плеймекер, Ирланд футболи услубида сабоқлар олади. Бу воқелик унинг отаси хоҳишлари билан кўпроқ боғлиқ бўлган. Грилиш кейинчалик, катта бобоси изидан "уч шерлар" вакилига айланиб, «Вилла»нинг ҳақиқий етакчиси бўла олди.

Жек Грилиш 1995 йилда асли ирландиялик бўлган, ота-онаси Кевин ва Карен Грилишлар оиласида таваллуд топган. Болалиги асосан Солиҳул шаҳарчасида ўтган. Ўша даврданоқ ўзининг севимли Бирмингем шаҳри клубига мухлислик қиларкан, олий мақсади шу жамоа либосида майдонда тўп тепиш бўлиб қолади. Мавсум якунлангач, ёзги таътил вақтларида ўз уйида ирланд футболи услубини севиб ўргана бошлайди. "Крок Парк" ўйингоҳида машғулотлар ўтказади. 2009 йилда Грилиш «Дублин» ва «Керри» клублари ўртасида ўтказилган Бутун Ирландия футбол биринчилигининг ярим финалида ўша стадион "Крок Парк"да гол уришга муваффақ бўлиб, ўзини кўрсатади. Айнан ўша пайтлардаёқ унинг ирланд футболи услубидаги ўйинни севиши сезила бошлайди.

Ўзи бу ҳақида Birmengem Live’га берган интервьюсида шундай дейди: "Ёшлигимдан футбол мени ром этган. Бошқа спорт турларига қизиқишларим мавжуд эмасди. Мен ирландча футболни яхши кўрар эдим. Сиз бу футбол ичида ўйнар экансиз, оёқларингизда тўпни қўлдагидай олиб юришингиз ва у билан бирга югуришингиз керак. Кейинчалик, 13 ёшимда «Вилла»даги мураббийим қўпол ўйиним сабабли, мендан бу услубдан воз кечишимни сўради. Шундан сўнг, 15 ёшимдан бошлаб, бошқача ўйин услубига ўта бордим".

Грилишнинг шу пайтгача халқаро майдонда намойиш этиб келган ўйинлари ҳам ўзига хос эди. Хусусан, Ирландиянинг U17, U18, ва U21 терма жамоаларида Мартин O’Нил бошчилигида порлаб чиққан. Грилиш 2015 йилнинг сентябрь ойида бош мураббий O’Нил томонидан терма жамоага халқаро турнир учун танлаб олинмайди. Бу эса ўша вақтларда Англия U21 термаси устози Гарет Саутгейтга қўл келади. У дарҳол ўйинчининг фуқаролигини тасдиқлатиб, жамоага чақиртириб олади. Сўнг, ўша йили ўтказилган Тулон турнирида Англия U21 сафида дебют ўйинини ўтказади.

Грилиш ҳар сафар Англия термаси либосини кийганда, онаси томонидан катта бобоси исмини ёдга олади. Бобоси Билли Гаррати ажойиб ҳужумчи эди. У 1898-1908 йиллар мобайнида "Астон Вилла" таркибида 260та учрашувда майдонга тушиб, 112 голга муаллиф бўлган. 1903 йили эса Англия термаси сафида Уэльсни мағлубиятга учратиб, халқаро турнирда зафар қучган. 1905 йили Англия кубоги финалида «Вилла» сафида ҳаракат қилиб, «Ньюкасл»ни 2:0 ҳисобида таслим этган ва мусобақа ғолибига айланган. Грилишга катта бобоси қайд этган натижаларга эришишга ҳали анча бор бўлса ҳам, у бу учун доимо ҳаракат қилади.

Хайрия. «Вилла» клуби катталар таркибида 2014 йилда, 18 ёшида дебют қилган яримҳимоячи, яхшилик қилишдан ҳечқачон чарчамайди. У доимо Бирмингем жамоасида ва унинг атрофида хайрия ишлари билан машғул. Ўтган ёзда футболчи, NHS’га беғараз ёрдам доирасида маблағ тўплашда ёрдам берди. Грилиш эски футболкаларини арзон нархларда сотиб, 55 минг фунтдан кўпроқ маблағ тўплашга эришди ва маблағнинг барчасини касалхонага топширди.

Шунингдек, Жек коронавирус пандемияси авж олган пайтларда шифохоналарга 150 минг фунт-стерлинг хайрия қилгани айтилган.

Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:08, 08.06.2021.
Ўқилди: 4930 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.