«Эвертон» Рафаэл Бенитесни «Реал»га кетган Карло Анчелоттининг ўрнига олиб келиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Мерсисайдликлар ўтмишда «Ливерпул»ни бошқарган ва Мерсисайдда яшашда давом этаётган Бенитес билан алоқага чиқишган.
Аввалроқ, клуб «Вулверҳемптон» собиқ бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту билан келиша олмагани ва Девид Моеснинг «Эвертон»га қайтиш эҳтимоли камлиги ҳақида маълумот берилганди.
Бенитеснинг охирги иш жойи Хитойнинг "Далян Про" клуби бўлган ва у ердан коронавирус пандемияси оқибатида январь ойида кетган эди.
Кейинчалик 61 ёшли испаниялик АПЛга қайтишга қарши эмаслигини эълон қилганди.