Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Якунланган мавсум кашфиётлари

Баҳо:
+2 | -2

Европада якунига етган мавсум ўта шиддатли ва анча қизиқарли бўлди. "Челси"нинг Европа Чемпионлар Лигасини ютиши ва "Вильярреал"нинг Европа Лигаси финалида "қизил иблислар"ни таслим этишининг ўзи ҳам бу мавсумни ғайриоддий воқеаларга бой бўлганини кўрсатиб турибди. Шунингдек, ўзимиз учун айрим катта номларни ҳам кашф қилдик. Ҳозир ўтган мавсумнинг ҳақиқий кашфиётига айлана олган айрим футболчиларга тўхталиб ўтамиз.

Педри ("Барселона" Испания)

"Барселона" клуби ҳар доим кучли ярим ҳимоячиларнга эга бўлган. Ушбу жамоанинг майдон марказида ушбу мавсум Френки Де Йонг ажойиб мавсум ўтказди, аммо биз ундан буни кутган эдик. Сабаби, нидердиялик катта пул эвазига Каталония клубига олиб келинган ва унда анчагина тажриба бор, бироқ Педри ўтган йили "кўк-анорранглилар" сафига "Лас-Пальмас" клубидан келиб қўшилди ва 17 ёшда бўлишига қарамай жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айлана олди. Коутиньонинг жароҳат олиши ва Пьяничнинг жамоа ўйинига киришиб кета олмаслиги испаниялик футболчига анчагина қўл келди. У айни дамда жамоанинг асосий "фигура"ларидан бирига айланиб улгурди. Ўзининг Каталониядаги илк мавсумидаёқ у 52 та ўйин ўтказди, 4 та гол урди ва 6 та ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздирибқ қўйди. Унинг энди 18 ёшдалигини инобатга олсак, бу натижа шунчаки супер.

Жованни Рейна ("Боруссия Дортмунд" Германия)

"Боруссия Дортмунд" клуби ҳар доим ёш иқтидорларни кашф қилиш бўйича Европада энг яхшиларидан бири саналади. Шунчаки, Холанд ва Санчонинг ўзини мисол келтириш етарли. Айни дам бу икки футболчини ўз таркибига қўшиб олиш учун Европанинг бир қатор грандлари ўзаро жангга киришган. Уларнинг "асаларилар" сафидан кетиш эҳтимоли юқори, бироқ клубда улардан ташқари яна кўплаб истеъдодлар бор. Мазкур клуб сафида 18 ёшли Жовани Рейна якунланган мавсумнинг ҳақиқий кашфиётларидан бири бўла олди ва 46 ўйинда 7 та гол ҳамда 7 та ассистни ўз номига ёздириб қўйди. Ёш ҳужумкор ярим ҳимоячи 18 ёш бўлишига қарамай кўп ўйинлар ўтказди ва натижалар ҳам ажойиб. Ройснинг ёши ўтиб бораётганини инобатга олсак, у айни дамдаги "Боруссия Дортмунд" сардорига муносиб ўринбосар бўла олиши мумкин. Маҳорат тарафлама унинг Марко каби бўлишини тилаб қоламиз, аммо тақдир тарафлама эмас.

Эдуард Камавинга ("Ренн" Франция)

Франция Чемпионати бу мавсумда кутилмаган воқеаларга бой бўлди. Парижликларнинг "тахтдан қулаши" ва "Лилль" клубининг чемпион бўлишига айни дамда уникал ҳодисадай қараш мумкин. Ҳозир тўхталиб ўтадиган ўйинчимизнинг эса на ПСЖга на Франциянинг янги чемпионларига даҳли йўқ. Гарчи, у айни дам кучсизроқ клубда тўп тепаётган бўлсада, унинг бошқа клубга ўтиш эҳтимоли юқори. Гап "Ренн" клубининг 18 ёшли футболчиси Эдуард Камавинга ҳақида кетмоқда.  Унинг жамоаси ўтган мавсум Лига 1да 6-ўринни эгаллади. Жамоанинг мазкур натижасига энг катта ҳисса қўшган футболчилардан бири айнан Камавинга ҳисобланади. Унинг ўйинини кўпчилик кузатиб бормаслиги мумкин. Шунинг учун, бироз тариф унга тариф бериб ўтамиз. Камавинга майдон марказида ҳаракатланувчи "стоппер" футболчи ҳисобланади. Унинг вазифаси кўпроқ ҳужумларни бузиш, аммо ёш Камавинга анчагина ҳужумкор ҳам ҳисобланади. Французнинг техник имкониятларини юқори баҳоласак бўлади. Ишонмасангиз, ижтимоий тармоқларда унинг хатти-ҳаракатлари жойлаштирилган видеоларни кўришингиз мумкин. Унга айни дамда Европанинг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда. Келаси мавсумдан уни гранд жамоаларда кўриб қолишимиз мумкин. Айтганча, Эдуард бу мавсумда 39 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Ёш таянч ярим ҳимоячи учун бу умуман олганда ёмон натижа эмас.

Фил Фоден ("Манчестер Сити", Англия)

Юқорида номи тилга олинган 3 та футболчи кўпроқ ушбу мавсумда катта футболга қадам қўйган футболчилан ҳисобланади, аммо ҳозир тўхталадиган ўйинчимиз, 2-3 мавсумдан бери "шаҳарликлар" сафида тўп тепиб келмоқда. 21 ёшли Фил Фоден якунланган мавсумда "Сити"да энг яхшилардан бири бўлди. Кўпроқ ярим ҳимояда ҳаракатланувчи Фоденни Гвардиола анча ҳужумкорроқ футболчига айлантирди. Шунингдек, ёш англиялик иқтидор эгаси асосий таркиб учун курашда ўзининг "акалари" бўлиб қолган айрим йигитларда ортда қолдириб кетди. Стерлинг ёки Бернардо майдонга тушмаслиги мумкин, аммо Фоден майдонда. Гвардиола ҳам анчадан бери шу клубда мувваффақиятли ҳаракат қилаётган жаҳон даражасидаги футболчиларни ҳурматини қилмай ёш инглиз йигитчани майдонга тушираверди ва ўша ёш йигитча устозининг ҳурмати майдонни ёндириб ташлади. Фил ушбу мавсумда умумий 50 та ўйинда майдонга тушди ва 16 та гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, 10 та ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди, бу "шоввоз". Аслида, уни биз кашфиёт деб аташимиз хато, аммо у бу мавсумда ёш иқтидорли футболчидан жаҳон даражасидаги топ футболчига айлана олди. Бу ҳам қисман кашфиёт, аслида.

Мейсон Маунт ("Челси", Англия)

Фоденга нисбатан айтилган фикр Маунтга ҳам тегишли. У бу мавсумда порламади ва Лемпард жамоага илк келган пайтдаёқ биз уни ўзимиз учун кашф қилиб бўлганмиз, аммо ушбу мавсумда у даража жиҳатдан пикка чиқди. "Челси"нинг якунланган мавсумда етакчиси ким бўлди деб ўйлайсиз? 40 миллион евро эвазига олиб келинган Зиешми? ёки 80 миллион евро пул эвазига келиб қўшилган Хаверцми? Балки, тажрибали ҳужумчи Вернер бу вазифани бажардимикан. Эҳтимол, ким учундир юқоридаги футболчилардан бири "аристократлар"нинг якунланган мавсумдги етакчиси ҳисобланар, аммо Субъектив қарашларни четга суриб қўйиб, ҳолатга бироз объектив ёндашсак, Маунт жамоада ҳақиқий етакчи бўла олди. Ўзининг ишончли ўйинлари билан у Лондоннинг кўк рангдаги жамаоси мухлисларини хурсанл қила олди. "Челси" яқинда Европа Чемпионлар Лигасини қўлга киритди. Кантенинг ишончли ўйинлари финалда "аристократлар"га қўл келди, аммо Маунт барибир бутун мавсум давомида стабил ўйин кўрстади. У якунига етган мавсумда жами 54 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 9 та гол ва 9 та ассист ёздириб қўйди. "Аристократлар" таркибда юлдуз футболчиларни қалаштириб ташлаётган бир пайтда, етакчи клубнинг ўзидан порлаб чиқди. Ҳақиқий кашфиёт ва ҳақиқий талант. 

                                                                  

                                                              Худайқулов КАРИМ тайёрлади

Киритилди: 19:44, 10.06.2021.
Ўқилди: 4854 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.