Кириш Регистрация
28/02 00:45 Парма 1-1 Кальяри
28/02 01:00 Леванте 2-0 Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон 2-0 Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут 1-1 Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
28/02 18:45 Нефтчи 3-0 Машъал
28/02 19:00 Комо 3-1 Лечче
28/02 19:00 Локомотив 3-1 Сурхон
28/02 19:15 Динамо 1-2 Навбаҳор
28/02 20:00 Бёрнли 3-4 Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль 5-2 Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл 2-3 Эвертон
28/02 20:15 Барселона 4-1 Вильярреал
28/02 22:00 Верона 1-2 Наполи
28/02 22:30 Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс 0-1 Манчестер Сити
01/03 00:45 Интер 2-0 Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо 0-1 Атлетико
01/03 16:30 Кремонезе 0-2 Милан
01/03 18:00 Эльче 2-2 Эспаньол
01/03 19:00 ОКМК 0-1 Бунёдкор
01/03 19:00 Фулхэм 2-1 Тоттенхэм
01/03 19:00 Ман. Юнайтед 2-1 Кристал Пэлас
01/03 19:00 Сассуоло 2-1 Аталанта
01/03 19:00 Брайтон 2-1 Ноттингем Форест
01/03 19:15 Насаф 1-0 Хоразм
01/03 20:15 Валенсия - Осасуна
01/03 21:30 Арсенал - Челси
01/03 22:00 Торино - Лацио
01/03 22:30 Бетис - Севилья
02/03 00:45 Рома - Ювентус
02/03 01:00 Жирона - Сельта
02/03 22:30 Пиза - Болонья

Миср чемпионати ўйинидан кейинги муштлашувда 73 мухлис ҳалок бўлди

Баҳо:
+2 | -
ФОТО: Associated Press

Миср Премьер-лигасининг 17-туридан ўрин олган «Ал-Масрий»-«Ал-Аҳлий» ўйинидадан сўнг ҳар иккала жамоа мухлислари ўртасида келиб чиққан оммавий муштлашувда 73 киши ўлган.

Порт-Саид шаҳрида жойлашган шу номли стадионда Тошкент вақти билан 20:00 да бошланган учрашувда маҳаллий «Ал-Масрий» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Учрашувнинг биринчи бўлимида «Ал-Аҳлий» футболчиси, бразилиялик ҳужумчи Фабио Жуниор томонидан 11-дақиқада киритилган голдан сўнг меҳмонлар олдинда боришаётган эди. Бироқ 72-, 82-, 92-дақиқаларда мезбонлар 3 та жавоб тўпи киритишган.

Стадион хавфсизлик хизмати вакилининг тасвирлашича, ўйиндан сўнг «Ал-Масрий» мухлислари майдонга тушиб келишган ва қоҳиралик мухлислар томон тош, шиша ва петардалар улоқтира бошлашган. Футболчиларнинг баъзиларига ҳам тан жароҳати етказилган, бироқ уларни кийиниш хонасига яширишган.

Associated Press хабарига кўра, Порт Саид шаҳри морги ходими ўлдирилганлар орасида стадион хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам борлигини айтиб ўтган. Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги 40 нафар қурбон ҳақида расман хабар тарқатган эса-да, ўлдирилганлар сони 70 дан ошганлиги хабар қилинмоқда.

ВВCнинг хабар беришича, кўплаб фанатлар пичоқ билан қуролланган, баъзилари эса стадионга ўт қўйишга ҳаракат қилишган.

«Миср Эл-Классикоси»нинг иккинчи иштирокчиси — «Замалек» 17-тур доирасида Қоҳирада «Исмоилия» клубини қабул қилаётган эди. Учрашувда ҳисоб 2:2 лигида ўйин тўхтатилган. Чунки бу стадионда ҳам тартибсизлик юзага келган — мухлислар стадионга ўт қўйишган.

Миср футбол федерацияси Премьер-лига ўйинларини ўтказишни номаълум вақтгача тўхтатиб туришини маълум қилган. 

Манба: www.stadion.uz.

Миср Премьер-лигаси 18-туридан ўрин олган «Ал-Аҳлий»-«Замалек» ўйини — «Миср Эл-Классикоси»ни бошқариб бориш учун Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбек ҳакамлари таклиф этилганлиги ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Учрашув 8 февраль Қоҳирадаги Халқаро стадионда ўтказилиши кутилмоқда эди. Ушбу учрашув ҳам номаълум вақтгача бекор қилинган.

P.S. Кеча Муҳрим Аъзамхўжаев ўз блогида «Эрматов қаерга кетяпти?» мавзуси остида Миср дербиси ҳақида батафсил чиқиш қилган эди.

Киритилди: 01:28, 02.02.2012.
Ўқилди: 16126 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.