Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта - Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

Ҳаёт футболдан устун!

Баҳо:
+2 | -

Югураман деб 2-3 қадам ташладию... бирдан ерга йиқилди. Ёнидаги жамоадошлари ва рақиб футболчилари тезда вазият жиддийлигини пайқашиб врачларни имо-ишоралар билан чақиришди.

Унинг кўзлари очиқ ва бир нуқтада қотиб қолганди. Юрагим шууув этди, мияга қон қўйилди (инсульт) деган фикр келди. Вақт тўхтаб қолгандай, жамоа шифокори эса хаёлимда жуда кеч югуриб келгандай бўлди.

Уни ўраб олишди, жамоа сардори ёрдам бериб бошини ушлаб турди ва гўё уни оғзига бармоқларини солиб тилини тортмоқчи бўлгандай таассурот қолдирди. Вақт тўхтаб қолганди, ҳамма шокда.

Унга сунъий нафас қила бошлашди, уни ўраб турган жамоадошларини айримларини кўзларида ёш, айримлари дуо қилишарди...

Уни дефибриллятор ёрдамида жонлантиришмоқчи бўлганини кўриб, вазият қил устида эканлигини тушундим. "Керак эмас Евро, керак эмас турнир, фақат шу йигит ўлмасин" деган фикр миядан тўхтамасдан зуувв этиб ўтарди...

15 дақиқа, балки сал кўпроқ уни ҳаётга қайтариш учун майдонни у йиқилган жойида кураш кетди, лекин... вақт эса тўхтаб қолгандай эди, гўё...

Хайрият, уни ўзига келган суратни кўрганимдан кейин (уни тўлиқ ўраб олишганди ва нима бўлаётганини кўришни имкони деярли йўқ эди), қаттиқ чанқаганимни сездим.

Ҳаёт, футболдан устун!

Инсонийлик, одамгарчилик — миллат, эллат, ижтимоий масофа ва дин танламаслигига яна бир бора гувоҳ бўлдим! Тезроқ соғайиб кет, Кристиан!

p.s. Воқеа рўй берган ҳолатдан кейин, арзимаган 90 минут ичида Германия терма жамоаси мана бундай расмни пост қилди!

Яшасин инсонийлик, абадий бўлсин одамгарчилик, браво шу ишни бутун жамоа билан ташкил қилган немисларни ақли ва иши тез менежерлари!

Дания эса бугун ғалаба қозонди!

Фурқат Қурбонов.

Киритилди: 07:00, 13.06.2021.
Ўқилди: 8848 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4740]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4038]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2682]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2312]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2140]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2110]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1790]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1632]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1594]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1589]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.