Бельгия ҳимоячиси Тома Менье Евро-2020 1-туридан ўрин олган Россияга (2:0) қарши баҳсда гол урди.
У 27-дақиқада Тимоти Кастань ўрнига майдонга тушиб, 34-дақиқада Антон Шунин дарвозасини ишғол этди.
Статистик маълумотларга кўра, Менье Европа чемпионатлари тарихида 1-бўлимда захирадан тушиб, гол урган илк футболчига айланди.