Кириш Регистрация

Руслан Малиновский: "Голландия билан очиқ футбол ўйнаш яхши фикр эмас"

Баҳо:
+ | -

Украина терма жамоаси яримҳимоячиси Руслан Малиновский Евро-2020 мусобақасида Нидерландия билан бўладиган ўйин ҳақида гапирди.

«Уларда майдоннинг олдида ва марказида жуда яхши ўйинчилар бор. Улар топ-клубларда ўйнашади. Агар уларга эркин зоналар берадиган бўлсак, бизда жуда кўп муаммолар бўлади. Бу гуруҳдаги учта ўйиннинг фақат биринчиси. Албатта, биз очко олишни истаймиз, аммо бу ҳал қилувчи баҳс эмас. Шунинг учун, биз ушбу ўйинда ўзимизни бироз эркинроқ тутишимиз керак.

Бизга дастлабки 20 дақиқада максимал концентрация керак, биз гол ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилишимиз талаб этилади. Шунда биз ўйинга киришиб, ўз футболимизни намойиш эта оламиз. Голландлар билан очиқ футбол ўйнаш яхши фикр эмас. Бизда бир нечта олдиндан режалар мавжуд, аммо келинг, уларни ўйин пайтида намойиш этайлик.

Яхши тайёргарлик кўрдик. Нидерландия терма жамоаси қийин рақиб, аммо биз учрашувга тайёрмиз. Улар уйида ўйнашади, шунинг учун улар биринчи дақиқаларданоқ ҳаракат қилишади. Асосийси, ҳимояда яхши ўйнаш ”, - деди Малиновский.

Киритилди: 17:29, 13.06.2021.
Ўқилди: 2229 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик