«Манчестер Сити»нинг аргентиналик ҳужумчиси Карлос Тевес немисларнинг «Киккер» журналида унинг номидан чоп этилган интервьюда айтилган гапларга мутлақо алоқаси йўқлигини таъкидлаган.
Нашр омадсиз ҳужумчининг қуйидаги гапларини келтирган эди: «Менимча, бугунга келиб бу воқеаларнинг барчаси комик тус олмоқда. «Манчестер Сити»ни тарк этмоқчи эдим, менга яхши таклифлар билан чиқишган эди, лекин уларнинг бари ҳозирги клубим раҳбарияти томонидан рад этилди. Натижада, мени на сотишга, на ижарага беришга қарор қилишди. Ҳозир эса энди нима бўлиши хақида ҳатто тушунчага эга эмасман. Таклифларга тўхталсам, мени «Милан», «Интер» ва «ПСЖ» ўз сафларида кўришни исташганди. Бироқ бундан ҳеч нарса чиқмади».
2 февраль куни кечқурун инглиз матбуотида Тевес кейинги пайтларда ҳеч кимга ҳеч қандай интервью бермаганлиги борасида баёнот чоп этилди.