«Парма» матбуот хизмати дарвозабон Жанлуижи Буффоннинг трансферини эълон қилди.
«Парма» 43 ёшли дарвозабон "Супермен" рольини ўйнаган видеони ўз саҳифасига жойлади. Ўтган мавсумда клуб А Cерияда сўнгги ўринни эгаллаган. Шундай қилиб, энди афсонавий дарвозабон Италиянинг иккинчи дивизионида ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, Буффон мазкур клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. У жамоада 1995 йилдан 2001 йилгача ўйнаган.