Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес ўзининг Инстаграм саҳифасида Америка Кубоги гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувида Аргентинадан учралган мағлубият (0: 1) ҳақида фикр билдирди.
"Мағлубиятдан хафаман. Кубокни яхши бошлашни хоҳлаган эдик. Мен ҳали ҳам жамоамга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ишонаман, чунки фақат биргаликда ҳаракат қиламиз. Ишонч ҳосил қилинг - барчаси бошидан бошланмоқда", - деди Суарес.