Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Бугунги конгресснинг кун тартибидан қандай масалалар жой олди?

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон футбол ассоциатсиясининг навбатдан ташқари конгресси ўтказилди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мажлислар залида ташкил этилган ушбу конгрессда ЎФА раҳбарияти, Ижроия қўмита аъзолари, делегатлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Конгрессни ЎФА президенти Абдусалом Азизов кириш нутқи билан очиб берди. Шундан сўнг, ЎФА бош котиби Аваз Максумов Конгресс кун тартибидан ўрин олган масалаларни ўқиб эшиттирди.

Конгресснинг кун тартибидан қуйидаги масалалардан иборат бўлди:

1. ЎФА уставини ФИФА ва ОФК талаблари асосида янги таҳрирда тасдиқлаш.
2. ЎФА сайлов кодексини тасдиқлаш.
3. ЎФА сайлов қўмитасини тасдиқлаш.
4. ЎФА апелляция сайлов қўмитасини тасдиқлаш.

Бугунги кунда ФИФА ва ОФК аъзо давлатларга ўз уставларини мазкур ташкилотлар томонидан белгиланган талабларга мослаштирилиши вазифаси қўйилмоқда. Шу муносабат билан, ЎФАнинг амалдаги уставини янги таҳрирда тайёрлаш учун ФИФА томонидан янги устав намунаси ЎФАга тақдим этилди. Мазкур устав намунасининг ҳар бир моддаси ўтган ойлар давомида ФИФА ҳамда ОФК вакиллари билан ҳамкорликда кўриб чиқилди ҳамда атрофлича муҳокама қилинди.

Янги устав намунасида асосий ўзгаришлар асосан ЎФАда бўлиб ўтадиган сайлов жараёнини тартибга солиш ҳамда ташкилотнинг очиқлик сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган. ЎФА томонидан мазкур устав бўйича бир қанча таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Билдирилган таклиф ва мулоҳазалар ФИФА ва ОФК томонидан ижобий баҳоланди.
Конгресс кун тартибига кўра, дастлаб, делегатлар янги таҳрирдаги ЎФА уставини қабул қилиш бўйича овоз бердилар ва унга кўра ушбу таклиф бир овоздан маъқулланди.

Янги таҳрирдаги ЎФА уставининг 30-моддасида ЎФАда сайловлар Сайлов кодексига мувофиқ ўтказилиши белгилаб қўйилган. Сайлов жараёнларини тўғри ташкил этиш, номзодларни Устав асосида рўйхатга олиш, овоз бериш ва берилган овозларни ҳисоблашни Уставга мувофиқ амалга ошириш ҳамда сайлов якунлари бўйича тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олишда Сайлов кодекси муҳим ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Шу муносабат билан ЎФА учун янги бўлган Сайлов кодексини тасдиқлаш бўйича делегатлар овоз берди. Унга кўра Конгрессга ташриф буюрган барча делегатлар бир овоздан мазкур таклифни маъқуллади.

Сайлов жараёнларини тартибга солиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда Сайлов жараёнларини бошқариш учун Сайлов қўмитаси асосий ишчи орган бўлиб хизмат қилади. 2021-йил центябр ойида ЎФА Президентлиги, Вице-президентлиги ҳамда Ижроия Қўмитаси аъзолигига сайловлар бўлиб ўтишини инобатга олган ҳолда сайлов қўмитаси ташкил этилиши талаб этилади. Мазкур қўмита аъзолари, ҳуқуқий билимга эга ҳамда сайлов жараёнларини яхши тушунадиган шахслар орасидан саралаб олинган бўлиб, унинг таркибини тасдиқлаш бўйича делегатлар ўртасида овоз бериш жараёни ўтказилди. Номзодлар рўйхати делегатлар томонидан тасдиқланди.

Шунингдек, кун тартибидан ЎФАнинг апелляция сайлов қўмитасини тасдиқлаш масаласи ҳам ўрин олди. Сайлов жараёнлари якунида Сайлов қўмитаси олиб борган ишлар юзасидан турли тушунмовчиликлар ҳамда эътирозларга тўғри ва адолатли муносабат билдириш, Сайлов қўмитасининг ҳаракатлари бўйича келиб тушган шикоятларни холисона кўриб чиқиш учун алоҳида Апелляция сайлов қўмитасини ташкил этиш ҳамда унинг аъзоларини тасдиқлаш хам талаб этилади. Шу мақсадда, Апелляция сайлов қўмитаси таркибини тасдиқлаш бўйича делегатларга таклиф берилди ва бир овоздан ушбу таклиф маъқулланди.

Ўзбекистон футбол ассоциатсиясининг 2021-йилги навбатдан ташқари Конгресси кун тартибига қўйилган барча масалалар атрофлича кўриб чиқилди ва Конгресс ёпиқ деб эълон қилинди.

 

Киритилди: 20:37, 19.06.2021.
Ўқилди: 2641 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.