Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Хайрулла Каримов: «Футбол мавсумини соғиндик»

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказаётганидан хабарингиз бор. Жамоанинг тажрибали ҳимоячи Хайрулла Каримов клуб матбуот хизматига мавсумолди тайёргарликлар борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«2012 йилги мавсумга тайёргарликни Тошкентда бошладик. Йиғиннинг илк босқичида секин-аста қайта тикланиш машқларини бажаргандик. Кейинги тайёргарлигимиз Дубайга кўчди ва у ерда “Зенит”, “Шахтёр”, “Вольфсбург” ва “Ксамакс” каби кучли жамоаларга қарши ўйнашга ҳаракат қилдик».

«Ўйлайманки, ушбу йиғин биз учун фойдали бўлди. Ташкил этилган мусобақадаги асосий вазифамиз натижа эмасди, аксинча таркибни шакллантиришга кўпроқ эътибор қаратилди. Ишонч билан айта оламанки, футболчилар Дубайда ўтган йиғинда яхши тайёрланишди ва бундан мураббийлар штабининг кўнгли тўлди».

«Ҳозирги кунда Анталияда машғулотлар олиб боряпмиз. Бу ердаги об-ҳаво ҳарорати Дубайдагидек иссиқ бўлмаса-да, ҳақиқий футбол ҳавоси ҳукмронлик қилмоқда. Анталия йиғини доирасида жисмоний тайёргарликка ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, режамиздаги тўртта ўртоқлик учрашувини яхши ўтказиб, жамоавий ўйинимизни янада яхшироқ шакллантиришимиз керак».

«Якунловчи йиғинимиз яна Дубайда олиб борилади. Унда мавсумнинг илк учрашувларига жиддий тайёргарлик кўрилади. Очиғини айтганда, жамоадошларим билан янги мавсумни жуда-жуда соғиндик. “Бунёдкор” ўз олдига ҳар сафаргидек юксак марраларни вазифа этиб қўйган. Бунга эришиш учун бор кучимизни сарфлаб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз, деган умиддаман», - дейди Хайрулла Каримов "Бунёдкор" матбуот хизматига берган интервьюси чоғида.

Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 19:44, 03.02.2012.
Ўқилди: 13482 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.