Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

"Манчестер Сити" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатида бугунга белгиланган сўнгги учрашув якунланди. Ўтган турда мағлубият аламини тотиб кўрган “шаҳарлик”лар йирик ҳисобда ғалаба қозондилар ва яна яққол пешқадамга айланиб олдилар.

Учрашувда Адам Жонсон ҳар томонлама ўзини кўрсатди, дейиш мумкин. Аввалига, унга ишлатилган қўполликдан сўнг, пенальти белгиланди. Қизиқ факт, бугунгача, "Фулҳэм" АПЛ да пенальтидан гол ўтказмаган ягона жамоа бўлиб турган экан. Кейин эса, Жонсоннинг зарбаси Бэйрдга тегиб, дарвоза тўридан жой олди. Қизиғи, айнан Бэйрд пенальти белгиланган вазиятда Жонсоннни чалиб йиқитганди. Воқеалар ривожи албатта, учинчи голга ҳам олиб келди. Агуэро Эдин Жекога қулай вазият яратиб берди, босниялик ҳужумчи бу сафар зарбада адашмади – 3:0.

МАНЧЕСТЕР СИТИ – ФУЛҲЭМ – 3:0
Голлар: Агуэро (10, пенальтидан), Бэйрд (30, автогол), Жеко (72).
МАНЧЕСТЕР СИТИ: Джо Харт, Ричардс, Савич, Лескотт, Коларов, Сильва, Бэрри, Насри (Милнер, 55), Жонсон (Писарро, 90), Агуэро (Н. де Йонг, 80), Жеко.
ФУЛҲЭМ: Шварцер, Келли, Сендерос (Риисе, 73), Хангеланд, Бэйрд, Сайм. Дэвис, Дэн. Мерфи, Демпси, Этуху (Руис, 68), Д. Дафф, Дембеле (Гецов, 85).
Огоҳлантиришлар: Сендерос (66), Коларов (74), Дембеле (75), Бэйрд (85).

Эртага яна икки учрашув бўлиб ўтади:
16.30. НЬЮКАСЛ – АСТОН ВИЛЛА
19.00. ЧЕЛСИ – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

«Ливерпуль»-«Тоттенҳэм» ўйини эса, душанбадан сешанбага ўтар кечаси, Тошкент вақти билан 01.00 да бошланади. 

Киритилди: 00:39, 05.02.2012.
Ўқилди: 15384 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.