Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

«Насаф» Польша етакчи клубини мағлуб этди

Баҳо:
+2 | -

Кеча Анталиядаги ўқув-йиғин машғулотлари доирасида илк назорат учрашувини ўтказган “насаф”чилар кичик ҳисобдаги ғалабани тантана қилишди.
 
“Насаф”нинг илк рақиби Польшанинг байроқдор жамоаларидан бири, 14 карра мамлакат чемпиони Забже шаҳрининг “Гурник” жамоаси бўлди.
 
Ушбу ўйинда “Насаф” устози қуйидаги таркибни майдонга туширди: Муротжон Зуҳуров, Боян Малишич, Мақсуд Каримов (Шавкат Раимқулов, 46), Жаҳонгир Жиямуродов (Шерзод Аъзамов, 46), Ботир Қораев (Азамат Алланиязов, 65), Эркин Бойдуллаев (Элдор Бойматов, 58, Нодир Санақулов, 89), Артур Геворкян (Мирзакамол Камолов, 46), Андрей Переплёткинс (Шоҳруҳ Гадоев, 46), Братислав Ристич (Суҳроб Неъматов, 46)Шуҳрат Мирҳолдиршоев (Носирбек Отақўзиев, 46), Феликс Фелипе (Иван Бошкович, 46).
 
Учрашувнинг биринчи бўлимини ҳар иккала жамоа аъзолари эҳтиёткорлик билан ўтказишди. Томонларда биттадан яхши вазиятлар юзага келган бўлсада, дарвозабонлар шу куни бехато ҳаракат қилишди. Хусусан биринчи бўлим охирларида жамоамиз таркибида кўрикдан ўтаётган бразилиялик ҳужумчи Фелипе Феликсни шериклари деярли бирга бир вазиятга чиқаришди. Аммо “Гурник” посбони катта тезликда тўп йўлига чиқиб борди ва жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Ўз навбатида Муротжон Зуҳуров ҳам иккита вазиятда жамаси жонига оро кирди.
 
Иккинчи бўлимда “Насаф” таркибида 9 та ўзгариш кузатилди ва энди ўйин тизгини жамоамиз томонига ўта бошлади. Хусусан, Носир Отақўзиевнинг фаол ҳаракатлари эвазига икки марта ҳисоб очилиши мумкин эди. Бир сафар дарвозабон катта қийинчилик билан узоқ бурчакка йўл олган тўпни қайтариб юборишга эришган бўлса, кейинги сафар Отақўзиев жарима майдончаси ичида рақиб ҳимочисини чиройли тарзда алдаб, дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Аммо ҳужумчимизнинг якуний зарбаси ноаниқ чиқди.
 
Учрашув якунига етиб бораётган бир пайтда “Гурник” ҳимоячиси хатога йўл қўйди ва ундан “Насаф” футболчиси унумли фойдаланиб, қаршиликларга ғалаба келтирди.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 08:16, 05.02.2012.
Ўқилди: 12582 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11757]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [11490]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5210]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4954]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [4873]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2497]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2344]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2263]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2147]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [1964]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.