Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш Англия премьер-лигасининг 24-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин ҳақидаги фикр билдираркан, учрашув бош ҳаками Ховард Уэбб ишидан қониқмаганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
"Уўлашимча, биз кўрсатган ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилишимиз мумкин. Чунки ўйиннинг жуда кўп қисмини ўз назоратимиз остида ушлаб туришга муваффақ бўлдик", дея дастлабки фикрларини билдириб ўтди "Челси" бош мураббийи.
"Манчестер Юнайтед" ўзида қандайдир ғолиблик руҳиятини топа олди ва 0:3 ҳисобидан ҳам чиқиб кетди.Буни қабул қилиш бизга жудаям оғир. Сабаби барчаси ўз қўлимизда эди, лекин буни ушлаб қола билмадик ва ғалабани қўлдан бой бердик".
"Бугун ҳакам бир нечта ғайритабиий қарорлар чиқарди. "Олд Траффорд"да биз ҳакамнинг хато қарорлари билан иккита голимизни офсайд деб баҳолашганди. Энди ўз уйимизда бундай воқеалар давом этди", дея Виллаш-Боашнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.