Гарет Бэйл «Реал»га кўчиб ўтгандан кейин мультимиллионерга айланди. У ерда уэлслик хизматлари учун жудаям яхши ҳақ тўланди. Бунга 6,5 миллион фунтлик уй-жой ва 230 минглик Ферарри, қолаверса автоколлекциясида Мерседес, Ауди каби машиналар борлиги исбот бўла олади. Қолаверса, у ўз уйининг ҳовлисида мўъжаз гольф майдони барпо эттирган.
Уйи ҳақида...
Бэйл юқорида айтганимиздек энг бой мадридликлар яшовчи Ла Финка мавзейида, қимматбаҳо уйда истиқомат қилган. У ерда ҳатто Роналду, Бензема ва Рамос каби жамоадошлари ҳам яшаган. Бейл у ердаги уйини футбол афсонаси Какага у Мадридда ўйнаган пайт ижарага берган. Ижара нархини эса ойига 10 минг фунт этиб белгилаган эди. Бейл Мадридда ҳафталик маоши 600 минг фунт бўлган пайтлар Ла Финка ҳудудидан кўплаб кўчмас мулклар ҳарид қилган эди.
Автомобиллари ҳақида...
Бэйл Мадрид шаҳри клубида ўйнаб, йиллар давомида ўз автоколлекциясини яратди. Унинг гаражида 165 минг фунтлик Мерседес СЛС АМГ, 152 минглик Бентлей Cонтинентал ГТ, 156 минглик Ламборгҳини Ҳураcан, ҳамда 230 минг фунт-стерлинглик Феррари ГТ C4 моделлари ҳозиру нозир эди.
Қолаверса, гольф устаси бўлган вингер, «Реал»га Ауди моторс ҳомийлик қилган пайтлар 65 минг фунт қийматли Ауди Қ7 50 ТДИ спорткарини минганлиги айтилади.
Таътиллари ҳақида...
Бэйл таътилларини ўтказиб, дам оладиган жой ўзгача табиатли эди. У дам олиш учун машинасини миниб, Сан Рокега, Андалусияга йўл олади. Борадиган жойида албатта гол майдончаси бўларди. Бейл ҳордиқ учун ҳар сафар Марбелладаги рестарани, бари ва пляжи бор бўлган 5 юлдузли меҳмонхонани танларди. У ерда барча шароитлар яратилганди. Меҳмонхонадаги хоналарга бир кеча учун нарх 900 евро атрофида белгиланган . Хона нархи ўта қиммат бўлишига қарамай, миллионер футболчи учун бу арзимаган пул.
Шахсий ҳаёти ҳақида...
Бэйлнинг уйланганига кўп бўлмади. У 2019 йилда мўъжазгина маросим орқали ўз тўйини нишонлади. Бэйл Эмма исмли қизга уйланган. Тўй Маҳорка тропик оролида беш юлдузли меҳмонхонада бор-ёғи 60 та меҳмон қаршисида ўтказилди. Энг қизиғи, меҳмонлар танлаб айтилган ва уларга тўйдан атиги 24 соат аввал хабар қилинганди. Тўй маросимига киритишда соқчилар қўйилган бўлиб, улар киритилаётган мехмонларнинг телефонини йиғиш билан шуғулланган. Яъни ҳеч кимга тўйни расмга олиш ва съёмка қилишга рухсат этилмаган. Ана шунақа гаплар...
Хуллас, Бэйлнинг Мадридда яратган шоҳона ҳаётини кўриб, нима учун жамоани тарк этишни истамаслигини билиб оласиз.
Жалолиддин ИСМАТОВ