Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Евро-2020. Кашфиёт терма жамоаларнинг чорак финалгача босиб ўтган йўли билан танишинг

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионати-2020 мусобақасининг чорак финал жуфтликлари орасида Дания ва Чехия тўқнашуви заиф кўриниши мумкин.

Аммо, ушбу икки терма жамоалар бизга сюрпризлар тақдим этишди ва буларнинг бири ярим финалга чиқади.

ЧЕХИЯ

Чехия терма жамоаси "D" гуруҳида Англия, Хорватия ва Шотландия билан беллашди. Уч ўйинда 4 очко тўплаган чехлар учинчи ўрин билан плей-оффга чиқишди. Тўплар нисбати: 3-2.

Нимчорак финалда Нидерландия термаси 2:0 ҳисобида мағлуб этилди ва чорак финалга йўл олди.

"D" гуруҳи натижалари

14/06 Шотландия 0:2 Чехия (Глазго)
18/06 Хорватия 1:1 Чехия (Глазго)
22/06 Чехия 0:1 Англия (Лондон)

Нимчорак финал

27/06 Нидерландия 0:2 Чехия (Будапешт)

Чорак финал

03/07 Чехия - Дания (Боку, 21:00)


Чехия тўпурари: Патрик Шик (4 гол)

Европа чемпионати саралашида 8 ўйинда 5 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати: 13-11. Евро саралашидаги тўпурар: Патрик Шик (4)

Чехия терма жамоаси 1976 йилда Чехословакия номи билан Европа чемпиони бўлган. Ўтган Евро-2016да гуруҳ босқичидан чиқа олмаган.


Бош мураббий: Ярослав Шилҳави

Чехия дивизионида энг кўп ўйин ўтказган (465) рекордчи, мураббий сифатида иккита совринни қўлга киритган. 59 ёшли мутахассис 2018 йилнинг сентябрь ойидан бери Чехия терма жамоасини бошқариб келмоқда.

Асосий ўйинчи: Патрик Шик

"Байер" (Леверкузен) ҳужумчиси мусобақага формада келди ва ўзининг ўткир якунлаш қобилияти билан ишончли тўпурар эканлигини исботлади.

Ўйинини кузатиш керак бўлган футболчи: Томаш Соучек

Чехия термаси ярим ҳимоясининг юраги ва "Вест Хэм"нинг ўтган мавсумдаги етакчиси АПЛда 10 голда қатнашган.

2018/2019 йилги мавсумда Чехиянинг энг яхши футболчиси ҳисобланади.

Биласизми?

Чехия мустақил давлат сифатида еттинчи бор Европа чемпионатида қатнашмоқда.


ДАНИЯ

Дания терма жамоаси "B" гуруҳида Бельгия, Финландия ва Россия билан беллашди. 3 очко билан иккинчи ўринни олган Дания плей-оффда Уэлсни йирик ҳисобда (4:0) мағлуб этди.

"В" гуруҳи натижалари

12/06 Дания 0:1 Финландия (Копенгаген)
17/06 Дания 1:2 Бельгия (Копенгаген)
21/06 Россия 1:4 Дания (Копенгаген)

Нимчорак финал

26/06 Уэльс 0:4 Дания (Амстердам)

Чорак финал

03/07 Чехия - Дания (Боку, 21:00)

 

Дания тўпурарлари: Каспер Долберг, Йоахим Мелье, Юссуф Поулсен (2 гол).

Европа чемпионати саралашида 8 ўйинда 4 ғалаба ва 4 дуранг қайд этган. Тўплар нисбати: 23-6.

Евро саралашидаги тўпурар: Кристиан Эриксен (5)

Дания терма жамоаси Евро-1992да чемпион бўлган. Ўтган Еврога эса чиқа олмаган.

Бош мураббий: Каспер Хюлман

"Норшелланд" собиқ бош мураббийи 2020 йилнинг июль ойида Дания бошқарувини ўз қўлига олган.

Асосий ўйинчи: Миккел Дамсгор

Дания терма жамоасининг энг ёш футболчиси Эриксеннинг йўқлигида асосий ижодкорга айланди. 20 ёшли футболчи майдонни яхши кўради, ўйинни яхши ўқийди ва унинг якунловчи зарбаси дарвозабонлар учун бошоғриқ. Буни Россияга қарши ўйинда исботлади.

Ўйинини кузатиш керак бўлган футболчи: Андреас Сков Олсен

21 ёшли "Болонья" ҳужумчиси Европа чемпионатига келишидан олдин Дания сафида ҳужумдаги имкониятларини намойиш этган ҳолда 179 дақиқа ичида 3 гол ва 4 ассист қайд этди.

Биласизми?

Дания Евро-92га чиқа олмаган, аммо мусобақа бошланишидан 10 кун олдин Югославиянинг четлаштирилгани оқибатида қатнашиш имкониятига эга бўлган ва якунда мусобақа чемпионига айланган.

Манба: euro2020.com
Киритилди: 14:54, 30.06.2021.
Ўқилди: 3362 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.