Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Евро-2020. Даврон Файзиев бугун ўйинлар учун ўз тахминини билдирди

Баҳо:
+ | -

Футбол ТВ шарҳловчиси Даврон Файзиев Евро-2020 чорак финал учрашувлари учун ўз тахминини билдириб ўтди.

Бугунга тахминларим

Чехия - Дания. Чехлар яхши ҳимояланишади. Голландияга ҳужум қилишга беришмади. Ўз ҳужуми ҳам кучсиз эмас. Патрик Шик бор. Меҳнаткаш жамоа, темпни ушлай олади, курашувчан. Шунинг эвазига индивидуаллик ва техника етишмовчилиги йўққа чиқарилади. Дания бутунлай фарқ қилади. Ёрқин, ҳужумкор, мобил футбол. Юқори прессинг. Тўпсиз актив ҳаракат. Ёқимли услуб. Отни қамчилаб финалга учиб кетаётган Дания бугун эгардан тушиб, ерда лойга ботиб жанг қилишга мажбур бўлади. Ана шу шароитга Дания тайёрми? Шахсан менинг фикримча айнан Дания ярим финалга мосроқ ва бугун фаворит.

Украина - Англия. Бу жуфтликка чуқурлашмаса ҳам бўлади. Яққол фаворит бор. Англия. Украина эса ҳар босқичда тирмашиб, катта қийинчилик билан чорак финалга етиб келди. Юлдузли ва ҳисоб-китобли инглизларга Шевченко нима таклиф қила олади? Яна ёлғиз Зинченко? Бу сафар қийин. Нимчоракда анча кучсизланишди. Менимча Англия Украинани уйига чиройли кузатиб қўйса керак. Адашсам ҳам жуда ҳафа бўлмайман. Ёқимли томоша.

Даврон Файзиев

Манба: t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 20:00, 03.07.2021.
Ўқилди: 6863 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5618]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3657]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3281]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3146]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3062]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2932]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2720]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2501]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2318]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2020]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик