Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Америка кубоги чорак финали доирасидаги Эквадорга қарши ўйинда жарима зарбасини амалга оширди.
Шу тариқа, футболчи терма жамоада ва клубдаги фаолияти давомида жарима зарбасидан 58-голини урди.
Ушбу кўрсаткич бўйича Месси "Ювентус" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдудан ўзиб кетди (57).
Эслатиб ўтамиз, Аргентина чорак финалда Эквадор устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалда Колумбияга қарши майдонга тушади.