Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Суперлига клубларини қандай тақвим кутиб турибди?

Баҳо:
+ | -

Март ойидан буён Coca-Cola Суперлигада 12 та тур учрашувлари ва Ўзбекистон кубогида гуруҳ босқичи ўйинлари ортда қолди. Ҳозиргача энг кўп расмий учрашувда АГМК иштирок этди — 19 та учрашув (халқаро майдондаги 7 та ўйинни ҳам қўшиб ҳисоблаганда).

Пахтакор ва Насафда бу кўрсаткич 18 тани ташкил қилади. Қолган клублар 15 тадан ўйинда майдонга тушди.

Мавсум сўнгида бу кўрсаткич АГМК клубида 34-37 тани, Пахтакорда 33-36 тани, Насафда эса 34-40 тани ташкил қилиши мумкин. Бунда Қарши клубининг Ўзбекистон кубоги ва ОФК кубогида қайси босқичгача етиб бориши аҳамият касб этади.

Пахтакор ва АГМК Чемпионлар лигасида қўшимча 6 тадан ўйин ўтказаётган бир вақтда, бир ўзимизнинг клублар учун Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи орқали яна минимум 3 тадан ўйинни кафолатладик. Яъни, халқаро майдонда иштирок этмаган Суперлига клуби мавсум давомида 29-33 та атрофида расмий ўйинда иштирок этиши мумкин. Пандемия сабаб Лига кубоги мусобақасини ташкил этишнинг имкони бўлмади.

Миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилувчи Пахтакор, Насаф ёки АГМК футболчиси йил давомида таҳминан 34-45 расмий ўйинда майдонга тушиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Европалик стабил футболчиларда эса бу кўрсаткич 40-60 тани ташкил этади. Албатта Европа давлатлари масофа масаласида осиёчалик қийинчиликка эга эмас. Уларда ҳатто транспорт тизими ҳам жуда яхши ривожланган. Аммо бизда ички имкониятларимиздан келиб чиқиб ҳам, секин-аста футболчи учун жисмоний юкламаларни ошириб бориш имконияти мавжуд.

Манба: diyorimamkhodjaev
Киритилди: 18:37, 05.07.2021.
Ўқилди: 1874 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик