Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Тўпурар Роналду, энг кўп автогол ва 45,4 метрлик гол ёхуд Евро-2020да қайд этилган рекордлар

Баҳо:
+ | -

Мана биз ҳар 4 йилда орзиқиб кутадиган Европа чемпионатининг якунланишига ҳам икки учрашув қолди. Жорий йилги мусобақа аввалгиларидан бошқачароқ ўтди десак адашмаймиз. Сабаби, ярим финалгача мусобақада ўнга яқин рекордлар қайд этилиб бўлди. Ҳозир эса биз сизлар билан Евро-2020 мусобақасида ўрнатилган рекорд натижалар ҳақида суҳбатлашамиз.

1. Криштиану Роналду - Европа чемпионатлари тарихидаги янги энг яхши тўпурар

Евро-2020 бошланишидан олдин икки футболчида Европа чемпионати тарихида 9 та гол уриб тўпурарлик поойгасида етакчилик қилаётган эди. Булар — Мишел Платини ва Криштиану Роналду. Платини ўзининг барча голларини Евро-1984да урган бўлса, Криштиану Роналду Евро-2004да 2 та гол билан бошлаган, кейин Евро-2008да 1 та, Евро-2012 ва Евро-2016да 3 тадан гол урган. Евро-2020да португалиялик гуруҳ босқичининг ўзида рақиблар дарвозасига 5 маротаба гол уришга эришди ва Европа чемпионати тарихидаги умумий голлар сонини 14 тага етказиб олди. Роналдунинг ушбу натижасини янгилаш кўп меҳнат талаб қилади ва КриРонинг ушбу рекорди яқин йилларда ўзгаришини тахмин ҳам қилиб бўлмаса керак.

Бонус: Шунингдек, Криштиану 45 та гол билан Европа чемпионати саралаш босқичининг энг яхши тўпурари ҳам ҳисобланади. Португалияликдан кейин иккинчи ўринда Златан Ибрагимович жой олган. Швециялик футболчи ҳисобидаги голлар сони 20 тани ташкил қилади.

2. Криштиану Роналду бешта Европа чемпионатида ўйнаган биринчи футболчи

Ушбу мавсумда Роналду ҳар қандай футболчи орзу қиладиган рекордни қайд этди. Яъни Кригтиану 5та Европа чемпионатида қатнашган илк футболчига айланди. Ҳозирги кунга қадар 21 нафар футболчи тўртта Еврода ўйнаган. Жоржиньо Кьеллини, Себастиан Ларссон, Лука Модрич, Жоау Моутиньо ва Пепе каби чарм тўп усталари ушбу натижага жорий йилги мусобақада эришди. Ўз навбатида, Криштиану Роналду бешинчи Европа чемпионатида ўйнади ва ушу натижа кейинги мусобақаларда янгиланадими, ёки йўқми бу номаълум.

Бонус: Шунингдек, Роналду, Европа чемпионати финал босқичларида энг кўп (25) ўйин ўтказиш, қолаверса, саралаш босқичларида ўйнаш бўйича (60) рекордчи ҳисобланади. Мазкур кўрсаткич бўйича, Криштианунинг энг яқин таъқибчиси — Буффон (58 ўйин). Аммо, италиялик кипер терма жамоадаги карьерасини тугатганини ҳисобга олсак, португалияликнинг натижаси яқин йилларгача ўзгаришсиз қолади.

3. Автоголлар бўйича рекорд.

Биринчи марта Европа чемпионатида автоголлар бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди. Мусобақадаги илк автогол Туркия терма жамоаси футболчиси Мерих Демирал томонидан киритилди. Туркия ва Италия жамоалари ўртасидаги баҳс мазкур серияни бошлаб берди. Шундан кейин, чемпионатда кетма-кет ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиш каби ҳолатлар кузатилди. Ярим финал арафасида эса уларнинг сони 10 тани ташкил этади ва бу аввалги Евролардаги барча автоголлар йиғиндисидан ошиб кетади: 1960 йилдан 2016 йилгача ўтказилган 15 та турнирда футболчилар атиги 9 маротаба ўз дарвозасига тўп киритиб юборишган эди.

4. Битта ўйинда жамоанинг иккита автогол.

Ҳеч қачон Европа чемпионати тарихида бир жамоа битта ўйинда ўз дарвозасидан иккита автогол ўтказиб юборган эмас. Евро-2020да бу икки маротаба содир бўлди: Рубен Диаш ва Рафаэль Геррейро Германияга қарши учрашувда ўз дарвозасига гол киритиб юборган бўлса, Словакия терма жамоаси футбоолчилар Мартин Дубравка ва Юрай Куцка автогол муаллифига айланиб, Испанияни йирик ғалаба қозонишига ёрдам берган (5:0).

Бонус: 10та автоголдан 4тасида Испания терма жамоаси қатнашган баҳслар ҳисобланади. Мазкур жамоага қарши ўйинда, рақиблар 3 марта ўз дарвозаларига гол уришган бўлса, Хорватияга қарши 1/8 финал ўйинида Педри Унаи Симон қўриқлаётган дарвозага гол уриб, автогол муаллифига айланган.

5. Тарихдаги энг самарали Европа чемпионати

Биз Евро-2020 да 135 та гол кўрдик, бу кўрсаткич ярим финал ва финал учрашувлари олдидан (Кечаги Италия ва Испания (1:1) баҳсидан кейин Евродаги голлар сони 137тани ташкил қилади) Албатта, ушбу натижа Евродаги иштирокчилар сони 24тага оширилгани сабаб бўлиши мумкин (икки сафардан бери Европа чемпионатларида 24 жамоа қатнашмоқда), аммо ўртача ҳар бир ўйинда урилган голлар сони бўйича Евро-2020 пешқадам бўлиб турибди: Евро-2020 мусобақасида ўртача бир ўйинда 2.81 та гол урилган.

6. Бир клубнинг футболчилари Европа чемпионатида энг кўп гол уриши.

Евро-1984 мусобақасида "Андерлехт" футболчилари, Евро-2000да "Барселона" ва Евро-2012да "Реал" футболчилари энг кўп гол уришган. Жорий Европа чемпионатида "Аталанта"нинг 5 нафар ўйинчиси гол урди: Алексей Миранчук (Россия), Йоаким Мехле (Дания), Маттео Пессина (Италия), Робин Госенс (Германия) ва Марио Пашалич (Хорватия). Агар Украина терма жамоаси аъзоси Руслан Малиновский Шимолий Македонияга қарши ўйинда пенальтини аниқ амалга оширганида, "Аталанта" рекордни якка ўзи қўлга киритган бўлар эди. Аммо, ҳали Италия терма жамоасининг Рафаэль Толои мусобақада қатнашмоқда. Демак ҳали умид бор.

7. Узоқ масофадан гол - 45,4 метр

Патрик Шик гуруҳ босқичида Шотландия дарвозасига икки марта гол урди, чехиялик ҳужумчининг иккинчи голи эса рекорд натижани янгилашга етарли бўлди: Патрик Дэвид Маршалл дарвозасини 45,4 метрдан зарба йўллаб гол урди. Олдинги Европа чемпионатларида ҳеч ким бундай масофадан гол урмаган эди.

8. Евро тарихидаги энг ёш футболчи

Польша терма жамоаси футболчиси Кацпер Козловски ушбу кўрсаткич бўйича рекордчига айланди. Қизиқ томони шундаки, турнирда биринчи бўлиб инглиз футболчиси Жюд Беллингхэм (17 ёш, 11 ой-у 15 кунлигида Хорватияга қарши ўйин) чемпионат рекордини ўрнатганди, 5 кун ўтиб польшалик Кацпер Козловски захирадан майдонга тушиб, Евролар тарихида ўйнаган энг ёш футболчига айланди (17 ёш, 8 ой-у ва 4 кунлигида Испанияга қарши ўйин).

9. Энг узоқ ғалабали серия

Чорак финалда Бельгия ва Италия тўқнаш келганида, биз бу ерда рекорд бўлишини аллақачон сезган эдик. Жамоаларнинг ҳар бири саралаш босқичида 10 та ғалабани қўлга киритган ва иккала терма жамоа ҳам Евро-2020 учрашувларида кетма-кет 4 ғалаба қозонган эди. "Қизил иблислар" ва "Скуадра Адзурра" қарама-қаршилигида италияликларнинг қўли баланд келди ва Европа чемпионати тарихида энг кўп давом этган ғалабали серияни қайд этган жамоага айланишди.

10. "Олтин дубл" (клуб + терма жамоа)

Тарихда атиги 12 нафар футболчи бир йил ичида клуб ва миллий терма жамоа билан Европада тенгсизлигини исботлаган.

1964 йил: Луис Суарес (Интер ва Испания)

1988 йил: Ханс ван Брекелен, Рональд Куман, Берри ван Арле, Джеральд Ваненбург ва Вим Кифт (ПСВ ва Голландия терма жамоаси)

2000 йил: Николас Анелька ва Кристиан Карамбе ("Реал" ва Франция)

2012 йил: Фернандо Торрес ва Хуан Мата ("Челси" ва Испания)

2016 йил: Криштиану Роналду ва Пепе ("Реал" ва Португалия)

Евро-2020 якунида ушбу рўйхат янада кенгаяди, чунки ҳар бир ярим финалчи ва кеча финал йўлланмасига эга чиққан Итали терма жамоаси таркибида ҳам Чемпионлар Лигаси ғолиби "Челси" вакиллари бор:

Англия: Рис Джеймс, Бен Чилуэлл, Мэйсон Маунт.

Дания: Андреас Кристенсен.

Италия: Эмерсон и Жоржиньо.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 11:35, 07.07.2021.
Ўқилди: 8606 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.