Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

ЎФА Ижроқўми Бюроси бир қатор профессионал футбол клубларига легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича чеклов қўйди

Баҳо:
+ | -

6 июль куни ЎФА Ижроқўми Бюросининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди ва унда шу йилнинг 14 май куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси мажлислар залида клублар бош мураббийлари ҳамда раҳбарлари билан ўтказилган йиғилиш хулосалари, шунингдек, мазкур хулосалар асосида киритилган таклифлар атрофлича ўрганиб чиқилди.

Бюро легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратди ҳамда «Шўртан», «Сурхон», «Нефтчи», «Қўқон-1912», «Андижон» каби футбол клубларининг хорижлик футболчилар билан ишлашда қатор камчиликларга йўл қўйгани, оқибатда иш ФИФА доирасида муҳокама этилгани масаласини муҳокама қилди. Бу ишлар табиийки, Ўзбекистон футболи имиджига салбий таъсир кўрсатиши қайд этилди.

Шундан келиб чиқиб, ЎФА Ижроқўми Бюроси «Сурхон», «Нефтчи» ва «Шўртан» футбол клубларига жорий йилги ёзги трансфер ойнасида легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тўлиқ чеклов жорий этишни маъқуллади.

«Андижон», «Насаф», «Турон», «Қизилқум», «Қўқон-1912», «Локомотив», «Машъал», «Металлург», «Сўғдиёна», «Навбаҳор лочинлари», «Бунёдкор», «Бухоро», «Оқтепа», «Янгиер қурувчи», «Хоразм», «Динамо плюс» футбол клубларига эса мавжуд қарздорликни белгиланган муддатда бартараф этмагани учун 2021 йилнинг ёзги трансфер ойнаси учун легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилди.

Мазкур тақиқ футбол клубларининг аёллар жамоалари учун легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун тадбиқ этилмайди. Шунингдек, мавжуд қарздорликни ёзги трансфер давомида тўлиқ бартараф этган клублар учун 31 июль санасига қадар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат этилади.

Легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйилган барча футбол клублари ёзги трансфер ойнаси якунига қадар (2021 йилнинг 31 июль) мавжуд қарздорликни бартараф этмаса, улар учун 2022 йилги мавсумнинг қишки трансфер ойнасида ҳам легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 19:21, 07.07.2021.
Ўқилди: 2081 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.