Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

Буюк Британия Бош вазири «Уч шер»ларни ғалабасидан умидвор

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Англия терма жамоасининг қитъа чемпионатида кўрсатган ўйинлари ёрқинлиги билан эсда қоляпти. Бу учун Соутгейт катта ишларни амалга оширгани аниқ. Бунда термага футболчилар танлашда ёндошилган тўғри муносабат ҳам муҳим роль ўйнаган. Боз устига,Евро 2020нинг ярим финал ва финал баҳслари Лондонда ўтаётгани ҳам инглизларга фойдали бўлмоқда. Эндиликда улар ўз мухлислари қаршисида финал учун жанг қилишлари керак бўлади.

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон сўзларига кўра, Англия финалда ғалабага эришса, август ойида мамлакат бўйлаб жуда катта байрам паради ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда нуфузли инглиз матбуоти бўлмиш, «тҳе Сун» расмийлари хабар беришди. Унга кўра, бутун халқ вирус чекловларидан ҳоли бўлган миллий байрамга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Дания билан бўлган ярим финал баҳсини минглаб мухлислар билан бирга Борис Жонсон ҳам стадиондан томоша қилгани айтилган. Англия эса 55 йил ичида илк бор финалда ўйнайди.

Борис Жонсон ушбу ҳодисани мамлакатнинг 19 июль кунги «Озодлик Куни» билан бирга нишонлашни хоҳламоқда. Бу бўйича ўтказилган сўровнома мутлақ кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланган. Душанба куни ўтказилажак байрам ҳақида 300 мингдан ортиқ футбол мухлислари томонидан петиция ҳам имзоланган. Лорд Риши Сунак Англия ютишини таҳмин қилган бўлса ҳам, Дания устидан қозонилган ғалабадан кейин айрим инглиз футбол мухлислари ҳалитдан байрамни бошлаб юборган. Ушбу тадбир билан боғлиқ қўшимча маълумотлар сир тутилган бўлса ҳам Лондонда катта байрамга тайёргарлик кўрилётгани аниқ кўриниб турибди.

Бош вазир ўз нутқида: «Ўйлашимча, ғалаба футбол бўйича савиямизни дунё бўйлаб яна бир поғона тепага олиб чиқади», – деди. Шунингдек, ушбу байрам тадбирини август ойига қолдириш варианти ҳам мавжуд. Негаки, Англияда кейинги ойдан ижтимоий масофа ҳамда гуруҳ бўлиб тўпланиб юриш билан боғлиқ чекловлар бутунлай ечилади. Бу бўйича расмий дам олиш кунларидан ташқари, қўшимча дам олиш куни бутун мамлакат бўйлаб эълон қилиниши кўзда тутилган. Италияга қарши 8 миллион футбол ишқибозларидан иборат «армия» шакллантирилаётгани айтилмоқда. Улар барча оммавий майдонларда йиғилиши керак бўлади. Ҳозирда Английда 32 миллиондан ортиқ ишчилар мавжуд. Улар учун 19 июль, душанба дам олиш куни эълон қилинади. Бу эса Якшанба кунги драматик финал тунидан кейин айни муддао бўлади. Худди мана шу нарсага шаъма қилган Жонсон финалдаги ғалабадан қаттиқ умидланаётганини билдириб ўтди.

Хуллас, туманли албион томонда мана шунақа гаплар. Футбол ватани ғалабага катта умид боғлаган. Умуман Италия ва Англия — бу шунчаки классик қарама-қаршилик. Икки хил услуб, икки фалсафа, икки ўчоқ ва икки томон! Ҳар қайси юрт ўз вақтида футбол чўққисини забт этган. Сўнгги бир неча йилда ўзида юлдузларни акс эттираётган инглизларга қарши қайта «уйғонаётган» итальянлар. Ўйин қизиқ ва муросасизликда ўтишига шубҳа йўқ. Беш йилдан кейин яна бир янги чемпионни кашф этишга тайёр туринг!

Жалолиддин Исматов тайёрлади

Киритилди: 18:53, 10.07.2021.
Ўқилди: 2945 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4851]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4075]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2717]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2404]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2191]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2153]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1836]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1666]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1664]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1634]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.