Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Германия кубогининг чорак финал натижалари

Баҳо:
+ | -

Кеча тунда, Германия кубоги чорак финали доирасидан қолган учрашувлар ҳам  бўлиб ўтди.

Чорак финалнинг кутилмаган натижаларидан бири, «Райн-Неккар-Арена»да кузатилди. Камтарингина 2-дивизион вакили «Гройтер Фюрт» клуби меҳмонда  «Хоффенхайм»ни Оссеаннинг 44-дақиқада киритган голи эвазига мағлубиятга учратди. Қолган дақиқаларда бир киши кам бўлиб қолган мезбонлар щйинда бурилиш ясай олишмади. Якуний ҳисоб: 1-0, меҳмонлар фойдасига.  

Иккинчи чорак финал доирасидаги иккинси учрашувда  «Герта» ўз майдонида  Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»сини қабул қилди. Ўйин ҳар доимгидек 90-дақиқа давом этди, аммо голдан дарак бўлмади. Шундан сўнг, ўйинни бошқариб бораётган бош ҳакам Феликс Брих, қўшимча таймларга мурожат қилишга мажбур бўлди. Қўшимча вақтларда эса Дамс ва Бендтларнинг голлари эвазига меҳмонлар ғолиб бўлишди.

Чорак финалнинг учинчи учрашувида ҳам меҳмонларнинг қўллари баланд келди. «Штутгарт» меҳмони бўлган Юпп Хайнекс шогирдлари 30-дақиқада Франк Рибери ва 46-дақиқада Марио Гомеснинг урган голлари эвазига Германия кубоги ярим финалига йўланма олдилар.  

 

Германия кубоги

1/4 финал

Хоффенхайм  - Гройтер Фюрт - 0:1 (0:1)

Голлар: 0:1 Оссеан (44).

Огоҳлантиришлар: Лакич (68) - Цильнер (36), Шмидтгаль (45), Оссеан( 57), Асамоа (61).

Четлатиш: Комппер(36).

 

 Герта - Боруссия М - 0:2 (қв)

Голлар: 0:1-Дамс (101пен), 2:0-Вендт(120).

Огоҳлантиришлар: Эберт(45) - Данте Бонфим (55), де Камарго (77).

Четлатиш: Губник (100).

 

Штутгарт  - Бавария  - 0:2(0:1)

Голлар: 1:0 - Рибери (30), 0:2-Гомес (46). 

Огоҳлантиришлар: Ибишевич (27), Шибер (45) - Боатенг(65), Рибери (77).

 

Эътиборлиси шундаки чорак финалнинг тўртта учрашувида ҳам, меҳмонларнинг қўллари баланд келган. Куни кеча, Дортмунднинг «Борусия» си ҳам меҳмонда "Ҳолштейн" устидан ғалаба қозонган эди. Эслатиб ўтамиз, Германия кубогини қўлга киритган жамоа ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўланма олади.

 
Киритилди: 11:47, 09.02.2012.
Ўқилди: 15151 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.