Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона

Токио-2020. Бокс. Муваффақиятсизликлар давом этади: Санжар Турсунов ҳам ютқазди

Баҳо:
+ | -

Токиода бошланган ёзги олимпия ўйинларининг дастлабки куни Ўзбекистон делегацияси учун жуда муваффақиятсиз келмоқда. Спортчиларимиз бирин-кетин муваффақиятсиз иштирок эта бошлашди. Уларнинг сафини эса боксчимиз Санжар Турсунов тўлдирди.

91 кг. вазнда Японияга ташриф буюрган Санжар илк саралаш босқичидаёқ ўз юришини тўхтатди. У жазоирлик Абдулҳафиз Беншаблага қарши рингга кўтарилиб, имкониятни бой берди.

Рақиб жангни фаол бошлади ва илк дақиқаларда очколарни кўпайтириб олди. Турсунов эътиборини кучли зарбаларга қаратган бўлса, Беншабла "жеб" зарбалар сонини кўпайтиришга уринди. Натижада биринчи раунд Абдулҳафиз фойдасига ҳал бўлди.

Ҳамюртимиз иккинчи ва учунчи раундларни фаоллик оширишга ҳаракат қилди, аммо у тўла устунликка эга бўла олмади. Кичик устунлик эса якунда Абдулҳафизнинг ғалабасини таъминлади — 1:4 (29-28, 28-29, 28-29, 28-29, 27-30).

Шу тариқа, энг кўп медаль жамғариши кутилаётган бокс спорт туридан илк кундаёқ йўқотишга учрадик.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:58, 24.07.2021.
Ўқилди: 14908 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик