«Арсенал» клуби ёрдамчи мураббийи Алберт Стуивенберг Уэлс терма жамоаси мураббийлар штабини тарк этди. Мутахассис эндиликда Микел Артета қўл остида тўлиқ вақтини ўтказади. У Уэлс термаси ёрдамчи мураббийлигида 2017 йилдан бери ишлаб келарди ва Раян Гиггз билан Евро-2020да иштирок этди.
Маълумот учун, 50 ёшли Стуивенберг «Генк» клуби бош мураббийи ҳамда «МЮ»да Ван Галга ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб борган.