Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ривалдо: «Ўзбекистонда зўр яшагандим»

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор"нинг собиқ футболчиси Ривалдо Анголада янги жамоаси "Кабускорп" сафида машғулотларга киришди ва россиялик мухбирга интервью берди.

— Ўз вақтида "Коринтианс" ва "Палмейрес", "Барселона" ва "Милан" каби жамоаларда тўп сурган футболчи ҳеч ким билмайдиган жамоада ўзини қандай ҳис қилмоқда?
— Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Кучга ва янги жамоага ёрдам бериш иштиёқига тўламан. Клуб номининг Жанубий Америка ва Европада ҳеч кимга маълум эмаслиги мени асло қизиқтирмайди. Бу ерда тўп сураётганим туфайли клуб ҳақида кўпчилик билиб олади, деб ўйлайман (кулади).

— Янги бош мураббиц Виктор Бондаренко билан танишиб олдингизми?
— Ҳа. Умуман олганда, у билан ўртамизда муаммо йўқ. У яхши инсон бўлишдан ташқари, португал тилида эркин сўзлаша олади!

— Икки ойдан кейин 40га кирасиз. Қизиқ, жаноб Бондаренко сизни футболчи сифатида қабул қиляптими ёки ўйновчи мураббий, ўзининг ёрдамчиси сифатидами?
— Буни яхшиси ундан сўраганингиз маъқул. Лекин мен кўпроқ майдонда фойдали бўлишга ҳаракат қиламан. Клуб билан бир йиллик шартнома имзолаётганимизда айнан шу ҳақда гаплашганмиз. Шунингдек, менинг ёшим мени хавотирга солаётгани йўқ. Ҳамюртим Ромарио 41 ёшида Бразилия чемпионати тўпурари бўлган.

— 2010 йил Ватангизга қайтиб, аввал "Можи Мирим", кейин "Сан-Паулу"да ўйнаётганингиз туфайли кўпчилик фаолиятингизни ўз юртингизда тамомласангиз керак, деб ўйлаганди. Энди эса бу ердасиз...
— Анголада ўйнаш учун имконият пайдо бўлди ва мен бу имкониятдан фойдаланишга қарор қилдим. Лекин бошқа таклифлар ҳам бор эди. Жумладан, Бразилиянинг ўзидан ҳам. Шундай қарорга келганимдан хурсандман. Ангола — чиройли мамлакат. Унинг урф-одатлари нимаси биландир Бразилияникига ўхшаб кетади. Шунингдек, тил борасида ҳам муаммо йўқ. Мен биринчи марта уйдан узоқда тўп сураётганим йўқ — мен Испания, Италия, Греция ва Ўзбекистонда яшаганман...

— Дарвоқе, Ўзбекистон ҳақида, аниқроғи, "Бунёдкор". Сиз у ерда икки мавсумни ўтказгансиз. Қандай таассуротлар қолган?
— Ҳозиргидек, мен аввалига 1 йиллик шартнома имзоладим. Кейин уни узайтирдим. "Бунёдкор"да бир неча бразилияликлар бор эди, жумладан, бош мураббий Луиз Феллипе Сколари ҳам. Зўр шароитларда яшадик, жамоа учун барча шароитлар муҳайё қилинганди. Бунинг натижаси ўлароқ, биз икки марта — 2008 ва 2009 йилларда мамлакат чемпионлигини қўлга киритдик. 2010 йилда эса у ерда вазият ўзгарди ва мен Бразилияга қайтиб кетишни лозим топдим.

Манба: www.soccer.ru
Киритилди: 20:48, 10.02.2012.
Ўқилди: 12394 марта.
Фикрлар: 41 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.