Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Жюль Кунде. Ёш француз ҳимоячиси ҳақида

Баҳо:
+ | -

Бугун «Севилья» клубининг ёш ҳимоячиси Кунде ҳақида сиз билмаган ҳақиқатлар билан ўртоқлашамиз. Испаниядаги дебют мавсумидаёқ 22 ёшли француз ўз клубининг Европа лигасидаги бенефисига муносиб ҳисса қўшади. Ўтган мавсумда ҳам ўсишда давом этган ҳимоячи бугун «Челси» клуби назарида турибди. Асл ампуласи марказий ҳимоячи бўлишига қарамай, у ўнг қанотда яхши очилган эди. «Севилья»даги жамоадошлари унинг ўйинларини афсонавий бразилиялик ҳимоячига қиёслаб, уни «Кафу» деб чақира бошлайди.

Бу ҳақда Кунденинг клубдаги жамоадоши, марказий ҳимоячи Диего Карлос шундай дейди: «Машғулотларда у тўпни ўнг томондан шунақа тезлик билан олиб кетадики, биз унга қараб: «майдонда Кафу кетяпти» деб кулиб қўямиз. У шу кетганича, гол урмагунча, мақсадга етмай қайтмайди. Кунде жудаям меҳнаткаш ва очиқкўнгил, қолаверса бақувват йигит».

Ушбу интервью давомида маълум бўлдики, Кунде болалигиданоқ мағлубиятларни ёмон кўрган экан. Ҳатто, 8 ёшида жамоаси ютқазиб қўйгани учун тушкунликка тушиб, касал бўлиб қолган. Кейинчалик жамоасини ўзгартирди ва ривожланишда катта ютуқларга эришади. Ҳозир Кунденинг Тwиттеръдаги аккоунтига назар солсангиз, у футболдан кўра ҳаётни ҳам яхши тушунувчи инсон эканига гувоҳ бўласиз. У дунёни яхши тарафга ўзгартиришни хоҳлайди. Жаҳон бўйлаб тарқалган кенг муаммолар: ижтимоий, сиёсий, атроф-муҳит билан боғлиқ камчиликларга кўз юмишни истамайди.

Ёш ҳимоячининг ҳаётда ўзига яраша кумирлари мавжуд. Улар Жанубий Африканинг собиқ президенти Нелсон Мандела ҳамда НБА юлдузи ЛеБрон Жеймсдир. Ҳар иккиси ҳам инсоний фазилатлари билан тарихдан муносиб ўрин олган. Кунде эса улар каби бўлишга интилади. Хайрия масаласида илк пул ишлаб топишни бошлаган пайтлариданоқ ночорларга ёрдам берар эди. У ҳозир ҳам ота-онасиз болаларга беминнат ёрдам қилиб келади.

Франциянинг «Бордо» клубида ўйнаб юргаб пайтлари Кунде жамоасига катта таъсир кўрсатувчи камсонли футболчилардан бирига айланади. Шу сабаб «Севилья» эътиборига тушиб, юксалишга эришди. У майдондаги ўйин услубида узоқдан узатмалар беришни хуш кўради ва бу борада исталган кишига мастеркласс ўташи мумкин. Тезлиги юқори бўлишига қарамай, бошқа жамоадошларини тушуниш борасида муаммолари мавжуд. Айнан мана шу жиҳат унда ривожлантирилиши керак бўлган томонлардан биридир.

Кунденинг футбол оламида ҳавасини келтирадиган бир нечта футболчилар мавжуд. Улардан энг муҳими – Рафаэл Варан. У Варан ўйинларини доимо севиб томоша қилишини айтади. Қолаверса, «Челси» ўйинчиси Тиаго Силва ва «ПСЖ» аъзоси Рамосни футболчи сифатида ривожланишида беқиёс мотивация бўлганини таъкидлайди. Шунингдек, Кунде фаолияти давомида ушбу икки футболчига қарши тўп суришни орзу қилишини маълум қилган.
Ҳимоячи ўз жисмоний имкониятлари ҳақида гапирар экан: «Бўйим ўтмишда бироз менга панд берган. Мен бу борада мақтана олмайман. Лекин футболда жуссадан қатъий назар рақибни бошқариш имкони мавжуд. Менга ҳаводаги кураш ёқади ва айтишим мумкинки, нисбатан баланд сакрай оламан. Бу мени устун томоним, балки. Менинг ихчам гавдам ҳеч қачон мен учун муаммо туғдирмаган». деб фикрларини якунлайди.

Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 09:54, 29.07.2021.
Ўқилди: 2257 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.