Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Токио-2020. Ўзбекистонлик спортчиларнинг 12-кундаги натижалари

Баҳо:
+ | -

Япониянинг Токио шаҳри мезбонлик қилаётган Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 4 август кунги чиқишларини якунлади. Натижалар билан таништириб ўтамиз.

Каноэда эшкак эшиш

Нилуфар Зокирова ва Дилноза Раҳматова 200 метр масофага кечган баҳсларнинг чорак финалида иштирок этди. Зокирова ўз гуруҳида 48.995 сония қайд этиб, олтинчи ўринни олди. Раҳматова эса 46.645 сония билан учинчи бўлди. Шу тариқа ўзбекистонлик спортчилар яккалик баҳсларида ярим финал йўлланмасига эга чиқолмади.

Эркин кураш

-86 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Жавраил Шапиев 1/8 финалда Рио—2016 Олимпиадаси ғолиби ва икки карра жаҳон чемпиони эронлик Ҳасан Яздага қарши баҳс юритди. Унда форс спортчиси ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди.

Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг) дастлабки босқичда хитойлик Мингҳу Люни мағлуб этган ҳолда чорак финалга йўл олди. Ярим финал учун кечган баҳсда Абдуллаев икки карра жаҳон чемпиони россиялик Заур Угуевга қарши гиламга чиқди. Ғуломжон баҳснинг сўнгги сонияларида рақибига очко бой бериб қўйди ва ярим финал йўлланмасидан қуруқ қолди.

Якунда Язда ва Угуев финал йўлланмасига эга чиқди. Шу тариқа ўзбекистонлик курашчилар Шапиев ва Абдуллаев 5 август куни бронза учун кечадиган баҳсларда иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Бокс

Баҳодир Жалолов (+91 кг) ярим финалда британиялик Фрэйзер Кларкка қарши баҳс олиб борди. Баҳодир жанг давомида ўз устунлигини намойиш қилди ва якунда ғалаба қозониб, финалга чиқди. Финалда уни қозоғистонлик номдор боксчини мағлуб этган Ричард Торресга қарши жанг кутиб турибди. Баҳодир Торрес билан 2019 йилги Жаҳон чемпионатида тўқнаш келган ва уни чуқур нокаут ҳолатига тушириб қўйганди. Улар ўртасидаги финал баҳси 8 август куни бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:15, 04.08.2021.
Ўқилди: 6817 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.