Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон - Пахтакор
02/06 19:30 Насаф - Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Аллегри: «Характер эвазига «Удинезе»ни мағлуб этдик»

Баҳо:
+ | -

«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Удинезе»га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, шогирдлари ўйинни яхши ўтказишганини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда «Sky Sport Italia» хабар бермоқда.

Италия «А» Серияси 23-туридан ўрин олган «Удинезе» – «Милан» учрашуви 2:1 ҳисобида россонерилар ғалабаси билан якунига етди. Майдон эгалари биринчи бўлиб ҳисобни очишганига қарамай, иккинчи бўлимда Макси Лопес ва Стефан ал-Шааравий томонидан киритилган голлар «Милан»га муҳим ғалабани туҳфа этди.

«Менимча, «Милан» яхши ўйин кўрсатди. Биринчи бўлимни жуда ҳам яхши бошлагандик, аммо йўл қўйган хатоимиз учун гол билан жазоландик. Иккинчи таймда жамоа нисбатан кучли ва бир қадар беташвиш кўринди», деди Аллегри.

«Жамоа қайд этаётган сўнгги натижалар бизни бироз хавотирга солаётганди, шунинг учун ҳам «Удинезе»га қарши учрашувда нима қилиб бўлса ҳам ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. «Милан»нинг характери бу ўйинда ҳал қилувчи роль ўйнади», деди италиялик мутахассис.

«Макси Лопес бизга жуда ҳам катта ёрдам берди. У жамоа ҳужумини маълум даражада ўткирлаштирди», дея қўшимча қилди «Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри.

23 учрашувдан сўнг «Милан» 47 очко билан «А» Серияда пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринга тушган «Ювентус» ҳисобида 45 очко бор, бироқ туринликлар «Милан»га нисбатан иккита кам ўйин ўтказишган.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 17:45, 12.02.2012.
Ўқилди: 10749 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.