"Барселона"нинг франциялик ҳимоячиси Самуэль Умтитининг келажаги номаълумлигича қолмоқда.
Журналист Габриэль Санснинг сўзларига кўра, бугун ҳимоячининг агентлари билан Каталония клуби вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтади, унда футболчининг келажаги муҳокама қилинади.
Аввалроқ, "Барселона" француздан қутулмоқчилиги, Умтитининг ўзи ҳам, агар кетадиган бўлса, фақат Чемпионлар лигасида ўйнайдиган клубга кетиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.