Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Элдор Шомуродов дебют голини урган ўртоқлик ўйинида «Рома» йирик ҳисобда ютқазди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Мавсумолди тайёргарлик жараёнларини ўтказаётган «Рома» жамоаси 7 август куни «Бетис»га қарши назорат баҳсида қатнашди.

Учрашувнинг 4-дақиқасида Родри Санчес испанларни олдинга олиб чиқди. 27-дақиқада Элдор Шомуродов рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва римликлар сафидаги дебют голини урди. Орадан кўп ўтмай «Бетис» Набиль Фекирнинг голи билан жавоб қайтарди.

Иккинчи бўлим дебютида итальянлар стандарт вазиятдан кейин мувозанатни тиклади. Бурчакдан узатиб берилган тўпга Шомуродов боши билан зарба берди ва дарвоза тўсинини нишонга олди. Қайтган тўпни Жанлука Манчини бўш дарвозага жойлаб қўйди.

58-дақиқада Алекс Морено испанларнинг учинчи голини урди. Шундан сўнг «Рома»нинг уч вакили қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Лоренцо Пеллегрини 59-дақиқада, Манчини 65-дақиқада, Рик Карсдорп эса 78-дақиқада четлатилди. Шунингдек, 60-дақиқада римликлар устози Жозе Моуриньо ҳам қизил карточкага лойиқ кўрилди.

Шомуродов 67-дақиқада захирага олинди. 80-дақиқада Кристиан Тельо тўртинчи голни урган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб, Робер Гонсалес якуний ҳисобни ўрнатди.

Қайд этиш жоиз, мазкур ўйин расмий мақомга эга эмас.

Назорат баҳси, 7 август, шанба
«Бетис» Испания — «Рома» Италия 5:2
Голлар: 1:0 – 4 Родри, 1:1 – 27 Шомуродов, 2:1 – 30 Фекир, 2:2 – 51 Манчини, 3:2 – 58 Морено, 4:2 – 80 Телё, 5:2 – 83 Гонсалес.
«Бетис»: Руй Сильва, Морено, Руис, Сабали (Монтойя, 17), Эдгар Гонсалес, Родри (Вильям Карвалью, 72), Каналес (Гуардадо, 52), Руибаль (Хоакин, 73), Акуоку (Гонсалес, 72), Фекир, Иглесиас (Тельо, 73).
«Рома»: Руй Патрисиу (Фузато, 70), Манчини, Смоллинг (Рожер, 46), Калафёри, Карсдорп, Пеллегрини, Диавара (Верету, 46), Мхитарян (аш-Шааравий, 46), Кристанте (Бове, 46), Заниоло (Карлес Перес, 63), Шомуродов (Кумбула, 67).
Огоҳлантиришлар: Карсдорп (12), Пеллегрини (37), Мхитарян (41), Заниоло (53), Манчини (58).
Четлатишлар: Пеллегрини (59), Манчини (65), Карсдорп (78).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:23, 08.08.2021.
Ўқилди: 9606 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3391]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3233]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3193]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3160]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3008]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2844]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2825]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2097]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2000]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [1978]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик