«Барселона» Мессини йўқотгач, «янги футболчилар ови»ни бошлади. Франциянинг «Le10 Sport» нашри хабарига кўра, каталонияликлар «Лилл» футболчиси Ренато Санчеш билан трансфер масалалари бўйича келишиб олган.
Бироқ «Барса»ни «Камп Ноу»га ўтмоқчи бўлган футболчининг нархи бироз ўйлантирмоқда. Французлар 23 ёшли футболчиси учун 35 миллион евро олмоқчи.
Ла Лига тарафи эса ҳозирча 20 миллион евродан ортиқ маблағ тўлай оламайди. Жамоа бу ёзда молиявий қийинчиликлар сабаб фақат текин трансферлар амалга оширди.