Ҳужумчи Лионель Месси "Барселона"дан кетиши ҳақида изоҳ беришда давом этмоқда.
"Мен маошимни 50% га камайтирдим, лекин улар бошқа ҳеч нарса сўрамадилар. Ойлигимнинг 30 фоизидан воз кечишнимни айтганим ҳақидаги миш -мишлар ёлғон. Бу тўғри эмас. Биз қўлимиздан келганича ҳаракат қилдик, лекин жамоада қолишни имконини топа олмадим. Мен ҳар доим мухлисларни ҳурмат қилганман. Атрофда миш -мишлар кўп, улар кўпи эса ёлғон.
Мен учун энг муҳими - менга ҳақиқатни айтган одамларга гапириш.
Лапорта бу ҳақда аллақачон гапирган. Биз ҳамма нарсани келишиб олдик, лекин Ла лига билан боғлиқ муаммолар туфайли мен қола олмадим. Клуб барча нарса Ла лигада раҳбариятига боғлиқ бўлганини айтди, лекин мен нима учун қола олмаслигим ҳақида кўп миш-мишларни эшитдим. Лекин уларнинг барчаси ёлғон", деди Месси.