Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Соҳил футболи бўйича мамлакат чемпионатини қайта йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби Аваз Максумов АФЛ – ҳаваскорлар футбол лигаси вакили Вячеслав Пак билан учрашиб, юртимизда соҳил футболига бўлган қизиқишни ошириш ва оммалаштириш юзасидан ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама этди.

Аваз Максумов соҳил футболи бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги мусобақаларни ташкил этиш ушбу спорт турини мамлакатимизда тараққий этишига хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб, ЎФА Ўзбекистон чемпионати баҳсларини босқичма-босқич қайта йўлга қўйишда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга ҳамиша тайёр эканлигини билдириб ўтди.

ЎФА бош котиби соҳил футболи бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги чемпионат учрашувлари учун махсус Adidas Conext 15 тўпларни топширди. Тошкент шаҳрида старт олган турнирда 8 та ҳаваскор жамоа иштирок этмоқда ва кеча мусобақанинг дастлабки тур баҳслари бўлиб ўтди. “SYNBAD” мажмуаси мезбонлик қилаётган ушбу беллашувларни ЎФА аттестациясидан ўтган ҳакамлар бошқариб бормоқда.

Шунингдек, ЎФА масъул мутахассислари Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуасида соҳил футболи бўйича Ўзбекистон чемпионатини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.

Маълумот ўрнида, соҳил футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2007-2015 йиллар давомида барча Осиё чемпионатлари иштирок этган. Бундан ташқари, терма жамоамиз 2008-2014 йилларда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида ҳам қатнашган.

Манба: Uzbekistan Football Association
Киритилди: 16:56, 09.08.2021.
Ўқилди: 2093 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик