Кириш Регистрация
24/05 19:00 Металлург 1-1 Навбаҳор
24/05 19:30 Олимпик 0-0 Андижон
24/05 23:45 Женоа 2-0 Болонья
25/05 00:00 Жирона 7-0 Гранада
25/05 17:00 Осасуна - Вильярреал
25/05 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико
25/05 21:00 Ювентус - Монца
25/05 21:30 Альмерия - Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан - Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид - Бетис
26/05 17:00 Хетафе - Мальорка
26/05 19:15 Сельта - Валенсия
26/05 19:15 Лас-Пальмас - Алавес
26/05 21:00 Аталанта - Торино
26/05 21:00 Наполи - Лечче
26/05 23:45 Верона - Интер
26/05 23:45 Эмполи - Рома
26/05 23:45 Фрозиноне - Удинезе
26/05 23:45 Лацио - Сассуоло
27/05 00:00 Севилья - Барселона

Санчо - кучли учликда: "Манчестер Юнайтед" амалга оширилган энг қиммат 10та трансфер

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионати тугагач, режалаштирилганидек, "Манчестер Юнайтед" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчонинг трансфери ҳақида маълум қилди. Инглиз клуби футболчига узоқ вақт давомида қизиқиш билдирдилар. Ва охири мазкур трансфер амалга ошди.


Манкунианликлар инглиз футболчисини 70 миллион евро эвазига сотиб олди. Бироқ, мазкур сумма қанчалик катта бўлмасин, "қизил иблислар" тарихидаги энг қиммат трансфер эмас. Аммо, Санчо хариди мазкур рўйхатнинг кучли учталигидан жой олди. Сезганингиздек. қуйида сизлар билан "МЮ" тарихидаги энг қиммат трансферлар ҳақида суҳбат қилмоқчимиз.


Рио Фердинанд

Қаердан: "Саутгемптон"

Трансфер нархи: 46 миллион евро

"Манчестер Юнайтед" Фердинанд билан 2002-йил июль ойида шартнома имзолаган. "Вест Хэм"
тарбияланувчиси 12 йил давомида "Олд Траффорд"да тўп тепган. Футболчи кейинчалик "ҚПР" клуби сафида фаолиятини якунлади. Рио - "Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг ажойиб футболчилардан бири.

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси, клуб билан биргаликда, Англиянинг 6 карра
чемпиони, 4 марта Англия Суперкубоги, 2 марта Лига кубоги, шунингдек, бир марта
Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.

Бруно Фернандеш

Қаердан: "Спортинг"

Трансфер нархи: 55 миллион евро

"Манчестер Юнайтед" Фернандеш билан 2020-йил январ ойида шартнома имзолади. Узоқ вақт
манкунианликлар футболчининг трансфери борасида "Спортинг" билан келиша олишмади. Охир-оқибат, битим трансфер ойнаси ёпилишидан бир неча кун олдин якунланди. Қишги трансфер ойнасида бундай катта миқдордаги маблағ футболчилар учун камдан -кам тўланади, шунинг учун уни
"Манчестер Юнайтед"да дастлаб эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишган. Аммо бу узоқ
давом этмади.

Бруно тезда жамоа етакчисига айланди ва "МЮ"даги кўпгина ёш футболчиларга ўрнак бўлишни уддалади. Ҳозирда,
португалиялик Оле-Гуннар Сульшернинг асосий футболчисидан бири ҳисобланади.


Аарон Ван-Биссака

Қаердан: "Кристал Пелас"

Трансфер нархи: 55 миллион евро

"Манчестер Юнайтед" Ван-Биссакининг карьерасидаги иккинчи клуб ҳисобалнади. 2019-йилнинг ёзида "Кристал Пэлас" футболчиси ҳисобланган Аоран "Олд Траффорд"га кўчиб ўтди. Манкунианларга ёш ва юқори даражада ўйнайдиган ўнг қанот ҳимоячиси керак эди ва бу анан Бисакка эди. Аарон дарҳол янги жамоадаги ўрнини эгаллади ва шундай бўлиб қолди. Диого Далот ва Брандон Уилямс ҳали инглиз футболчиси билан рақобатлаша олмайди. Ван-Биссака ўзига тўлаган маблағни тўлиқ оқлади ва манкунианларга ҳам ички ва ҳам Европа майдонларида ёрдам бермоқда.


Фред

Қаердан: "Шахтёр Донетск"

Трансфер нархи: 59 миллион евро

Фред "Манчестер Юнайтед" сафида 2018-йилнинг июлидан бери ўйнаб келади. Манкунианликлар билан тузилган шартнома "Шахтёр" учун анча фойдали бўлиб чиқди. "Кончилар" ярим ҳимоячини Бразилиянинг "Интернационал" клубидан 15 миллионга сотиб олишганди ва инглизларга 59 миллион еврога сотишди.

Бу трансфер "Манчестер Юнайтед" учун муваффақиятли бўладими ёки йўқлигини айтиш қийин. Сабаби, бразилиялик иқтидор "МЮ"да ўз ўрнига эга эмас. Фред "Олд Траффорд"да ҳар хил ўйнамоқда. Вақти-вақти билан футболчи инглиз клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлади, аммо ҳозирча у жамоада қолмоқда. Томонлар шартномани узайтириши мумкин. Бундай маълумотлар Британия ОАВларида ҳам пайдо бўлди.


Антони Марсьял

Қаердан: "Монако"

Трансфер нархи: 60 миллион евро

Марсьял "Манчестер Юнайтед"га 2015-йилнинг кузи ойларида келиб қўшилган. Француз футболчиси аллақачон инглиз клубида 6 мавсумни ўтказиб улгурди, бироқ бу вақт ичида у жамоанинг етакчиси футболчисига айлана олмади. Инглиз клуби раҳбарияти футболчига ишонишади . Бунга исбот эса "қизил-иблисларнинг" 2019-йил бошида Антони билан шартномани узайтирганларидир. Аммо шу билан бирга, футболчини "МЮ"ги "курсиси қимирлаб қолаган". Сабаби, Марсьялнинг кетиши билан боғлиқ миш-мишлар ушбу трансферлар мавсумида анча "болалаган".


Анхел Ди Мария

Қаердан: "Реал Мадрид"

Трансфер нархи: 75 миллион евро

 

Ди Мария фаолиятини "Реал"да ўтказди ва 2014-йилнинг ёзида "Манчестер Юнайтед" либосини кийишга мушарраф бўлган. Аммо аргентиналик футболчи Манчестерда ўзини яхши кўрсата олмади. Анхел "МЮ" билан бир мавсум яхши ўйин ўтказди ва ўша йили 12 та голли
узатмани амалга оширди. Бироқ, мазкур омадли мавсум "Олд Траффорд" футболчи учун биринчи ва охиргиси бўлди.

Кейиинчалик, инглиз клуби Ди Марияни "ПСЖ"га 63 миллион еврога сотиб
юборишди. Турли сабабларга кўра, "Манчестер Юнайтед" Анхел учун нотўғри клуб бўлиб
чиқди, лекин Парижда у ҳозирги пайтда ҳам анча яхши ўйин кўрсатмоқда.


Ромелу Лукаку

Қаердан: "Эвертон"

Трансфер нархи: 84,7 миллион евро

"Эвертон"даги омадли мавсумидан сўнг Лукаку "Манчестер Юнайтед" сафига бориб қўшилди. Бельгиялик "ирислар" сафида 2016/17 йилги мавсумда 25та
гол урди ва ушбу натижадан сўнг, "қизил иблислар" қизиқиши доирасига тушди. Ҳужумчи 2017-йил июль ойида "Эвертон"ни тарк этди. Ўша мавсумда футболчи "МЮ"
таркибига бориб қўшилди ва икки мавсум ўйнади. Умуман олганда, бу ёмон давр эмас эди. Сабаби, биринчи мавсумда ҳужумчи "Манчестер Юнайтед" сафида АПЛда 16та гол урган бўлса, иккинчиси йили 12та голни ўзҳисобига ёздириб қўйган.
Бироқ, кўпгина ОАВ ва мутахассислар Лукакуни танқид қилиб келарди.

Охирида, бундай кучли босимга дош беролмаган Ромелу "Интер"га ўтди ва Милан
жамоасининг асосий юлдузига айланди. А Серияда икки мавсум ўйнаган футболчи 47та гол уришга эришди. Унинг бундай ажойиб ўйинларини кўрган "Челси" жорий йилги трансферлар ойнаси вақтида Лукакуни яна АПЛга қайтаришга эришди. Лондон клуби бельгиялик футболчи трансфери учун италияликлар ҳисоб рақамига 117 миллион еаро ўтказиб беришга мажбур бўлган.

Жейдон Санчо

Қаердан: "Боруссия Дортмунд"

Трансфер нархи: 85 миллион евро

Тахмминларга кўра, Санчо трансфери "Манчестер Юнайтед"нинг сўнгги йиллардаги энг омадли хариди бўлган. Биринчидан, инглиз клуби Европанинг энг яхши ёш футболчиларидан бирини сотиб олди. Иккинчидан эса, Жейдон "МЮ" учун энг қиммат трансферлардан бирига айланди. Санчо бу кўрсаткич бўйича рўйхатнинг кучли учлилигига кирди.

Санчо Премьер Лигада ўйнашни жуда хоҳлаганди ва бу амалда ҳам ўз тасдиғини топди. Англия клуби ёш вингерга катта умид боғламоқда.


Ҳарри Магуайр

Қаердан: "Лестер"

Трансфер нархи: 87 миллион евро

"Манчестер Юнайтед" бир неча йиллардан буён марказий ҳимоячи қидиришган.
Манкунианликлар Магуайрни ҳимоядаги муаммоларнинг ечими деб ҳисоблашди ва "Лестер"дан катта пул эвазига сотиб олди.

Манчестерда Ҳаррини мухлислар ва раҳбарият қўллаб -қувватлашди ва сардорлик боғичини унга берди. Клуб афсонаси Рой Кин футболчини бундай мақтовга лойиқ эмас деб ҳисобллади. Аммо, инглиз клуби футболчига ишонишда давом этди. Яқинда, "МЮ" "Реал" футболчисини сотиб олди. Бу эса янги мавсумда манкунианликларнинг дахшатли ҳимоя чизиғидан далолатдир.


Поль Погба

Қаердан: "Ювентус"

Трансфер нархи: 105 миллион евро

Погба - "Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг қиммат трансфер. Француз - манкунианликлар
тарихидаги 100 миллион евродан кўпроқ пул сарфлаган ягона футболчи. Бу 2016-йил август ойида содир бўлган. Ярим ҳимоячи Манчестерда жуда яхши ҳаракат қиляпти, деб айта олмаймиз. Сабаби, беш йил ичида "Манчестер Юнайтед" билан фақатгина Европа лигаси ва Лига
кубогини ютди холос. Булар эса ҳам футболчи, ҳам клуб учун энг юқори чўққи эмас.

Погбанинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси тугашига бир йил қолди. Бу ёзда футболчи
муҳим қарор қабул қилиши керак бўлади. Бир томондан манкунианлар юқори мақсадларга эриша
оладиган таркибни йиғишди. Афтидан, француз "Олд Траффорд"да қолишни унчалик истамаябди.
"Юнайтед" эса жаҳон чемпионини жамоада сақлаб қолмоқчи, аммо ҳамма нарса фақат
Погбанинг боғлиқ бўлиб қолмоқда.

 

"Soccer.ru" сайтидан Жамшиджон Маҳмудов таржимаси

Киритилди: 19:05, 10.08.2021.
Ўқилди: 4738 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.